Фильм намойишидан сўнг оилалар ярашиб олишди



 
  Расм манбаси : Cosmopolitan

Андижонда “Фарзанд – омонат” фильмини томоша қилгач, 4-5 оила ажралиш фикридан қайтди

Олий суд раиси Козимжон Камилов ОАВ бош муҳаррирлари билан учрашувда ажрашмоқчи бўлган эр-хотинларни яраштиришда таъсирчан воситалардан фойдаланишга етарлича эътибор қаратилмаётгани ҳақида гапирди.

“Хабарингиз бор, яқинда Андижон шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари 43-сессияси бўлиб ўтди. Сессия нақ 7 соат давом этди. Нима учун? Никоҳдан ажралиш ниҳоятда кўп. Мақсад – келгусида оилавий ажримларнинг олдини олиш, фуқароларимизга таъсирчан усуллар орқали етказиш ва оилаларни сақлаб қолиш.

Биз буюртма асосида “Фарзанд – омонат” номли фильм тайёрлаган эдик. Уни намойиш этдик. Натижада, ўша заҳотиёқ 4-5 оила ажралиш фикридан қайтиб, ярашиб олишди. Демак, ҳали қуйи поғонада қиладиган ишларимиз кўп экан”, – деди К.Камилов.

2019-05-02 14:31:27  |  2116 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация