Бош прокуратура: жиноятлар оқибатида етказилган 330,8 млрд сўм зарар ундирилди



 
  Расм манбаси : Бош прокуратура матбуот хизмати

Шундан давлатга етказилган моддий зарар 293 млрд сўмни ташкил қилади

Прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг уч ойи давомида тергов қилинган жиноят ишлари бўйича моддий зарарни ундириш натижаларини эълон қилди.

Статистикага кўра, ҳисобот даврида прокуратура иқтисодиёт соҳасига оид жами 603 та (2018 йилнинг шу даврида 527 та) жиноят ишини юритувга қабул қилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борган.

Прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг уч ойи давомида жами 330,8 миллиард сўм (ўтган йилнинг шу даврида 121,3 миллиард сўм) миқдорида зарар аниқланиб, шундан 303,9 миллиард сўми (115,6 миллиард сўм) ёки 91,9 фоизи (95,3 фоизи) тергов давомида ундирилган бўлса, қолган 26,9 миллиард сўм (5,7 миллиард сўм) ёки 8,1 фоиз (4,7 фоизи) зарарни ундириш юзасидан судларга даъво аризалари киритилган.

Юқоридаги 330,8 миллиард сўмдан 293,2 миллиард сўми (98,2 миллиард сўм) давлатга етказилган зарар сифатида ундирилган.

Шунингдек, 2018 йил уч ойи давомида давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларга етказилган жами 6,2 миллиард сўм ундирилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг уч ойида 11,6 миллиард сўмни ташкил қилди.

2019-04-22 17:13:50  |  1867 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация