Маҳалла раислари айрим турдаги ишончномаларни тасдиқлайди



 
  Расм манбаси : Sammok.uz

Масалан, иш ҳақи, пенсия ёки стипендияларни олиш учун бир фуқаро томонидан бошқа бир кишига берилган ишонч қоғозини шу тартибда расмийлаштирилиши мумкин

Ҳукумат қарори билан маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳукуматнинг 2019 йил 18 апрелдаги қарори билан Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қонунчиликка мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидагиларни олиш учун ишончномани тасдиқлаши мумкин:

хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни;

иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни;

муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни;

пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни;

банк муассасаларидан суммаларни.

Ишончномалар давлат тилида расмийлаштирилади. Ишончнома рус тилида ёки бошқа макбул тилда берилиши мумкин.

Ишончномалар фуқаролар йиғини биносида тасдиқланади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра фуқаролар йиғинига бора олмаса ишончномалар жисмоний шахс жойлашган жойда тўлдирилиши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда ишончнома тасдиқлаш рад этилади:

бундай ишончномани тасдиқлаш конунга зид бўлса;

бу ҳаракат нотариус томонида амалга оширилиши керак бўлса;

муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат килган бўлса;

муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлаш учун такдим этган хужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса.

Ишончномалар кўпи билан 3 йилгача берилади, муддат кўрсатилмаган бўлса ишончнома 1 йил амал қилади.

2019-04-19 20:29:12  |  2156 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация