Ёнғин хавфсизлиги хизмати ИИВдан ФВВга ўтказилди



 
  Расм манбаси : sputniknews-uz.com

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда янгича тизим татбиқ этилмоқда. Президентнинг 10 апрелдаги фармони ва қарори билан Ёнғин хавфсизлиги хизмати Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ўтказилди

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, ИИВдан – Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, унинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институти;

Мудофаа вазирлигидан – Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқарув хизмати ФВВ тасарруфига берилган.

Айни чоғда, Гидрометеорология хизмати маркази Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан Вазирлар Маҳкамаси тизимига ўтказилди.

Энди ёнғин хавфсизлиги қуйи тузилмалари базасида фавқулодда вазиятлар бўлимлари ва ёнғин-қутқарув тузилмалари ташкил этилиб, уларга ёнғинларни бартараф этиш билан бирга қутқарув ишларини амалга ошириш вазифалари ҳам юклатилди.

Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази ҳамда ҳудудий тезкор бошқарув марказлари ташкил этилиб, уларга аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мониторинг ва прогнозлаш ваколатлари берилди.

Нукус, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида йирик фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун мўлжалланган ҳудудий ёнғин-қутқарув отрядлари ташкил этилмоқда.

Илмий ишларни ривожлантириш ва кадрларни тайёрлаш соҳасида ягона тизимни ташкил этиш мақсадида:

Ёнғин хавфсизлиги институти академияга айлантирилмоқда;

Фавқулодда вазиятлар муаммолари ва ёнғин хавфсизлиги илмий-тадқиқот институти, Ёнғин-қутқарувчиларнинг бошланғич тайёргарлиги ва малакасини ошириш маркази ҳамда олий ҳарбий-таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ёшларни тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган лицей ташкил қилинмоқда.

Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибида ҳаётий фаолият хавфсизлиги марказлари ташкил қилинади. Ушбу марказларда аҳоли фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатилади.

2019-04-11 19:31:34  |  5760 |   0  | 

5 изоҳлар

Октябрь 29, 2022  14:26

1.Иномжон ака

Пул сўраб келишича, қайси телефонга қўнғироқ қилиш керак?

Январ 20, 2021  11:28

2.ТАҲРИРИЯТ

Ҳурматли Абдулло! Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бошқармаси масъул ходимининг маълум қилишича, бундай мажбурий тўлов мавжуд эмас. Аммо сўнгги вақтларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланишида аҳоли орасида, айниқса туманларда махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар ўзларини “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими” ёки “Давлат ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб, фуқаролардан йиллик 20000 — 40000 сўм атрофида мажбурий тарзда тўлов йиғаётгани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда экан. Бундай мурожаатлар ўрганилганида, қайд этилган ҳаракатлар асосан “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзлар ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган турли хил шаклдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги маълум бўлди. Демак, хонадонингизга келиб, ўзини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёки Ёнғин хавфсизлиги хизматига ўхшаш ташкилотлар номлари билан таништирган шахслардан биринчи навбатда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишларини талаб қилишингиз, сўнг уларнинг фаолият тури ҳамда қандай хизматлар кўрсатишлари ва ишларни бажаришларига аниқлик киритишингиз керак. Қолаверса, хонаданингизда ҳар қандай ишларни бажариш фақат Сизнинг розилигингиз асосидагина амалга оширилиши мумкинлигини унутманг! Шунингдек, унитмангки, Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги томонидан ўтказиладиган барча турдаги профилактик тадбирлар, шу жумладан аҳоли турар жойларидаги профилактика ишлари бепул амалга оширилади. Агар мазкур идора ходимлари томонидан мажбурий тўлов талаб қилинадиган бўлса, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Январ 19, 2021  14:29

3.Абдуло

Ёнгин хавсизлиги хизматидан деб 31минг сум талаб килишияпти шу конуний ми

Сентябрь 10, 2020  12:46

4.ТАҲРИРИЯТДАН

Ҳурматли Абдубосит! Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бошқармаси масъул ходимининг маълум қилишича, бундай мажбурий тўлов мавжуд эмас. Аммо сўнгги вақтларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланишида аҳоли орасида, айниқса туманларда махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар ўзларини “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими” ёки “Давлат ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб, фуқаролардан йиллик 20000 — 40000 сўм атрофида мажбурий тарзда тўлов йиғаётгани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда экан. Бундай мурожаатлар ўрганилганида, қайд этилган ҳаракатлар асосан “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзлар ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган турли хил шаклдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги маълум бўлди. Демак, хонадонингизга келиб, ўзини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёки Ёнғин хавфсизлиги хизматига ўхшаш ташкилотлар номлари билан таништирган шахслардан биринчи навбатда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишларини талаб қилишингиз, сўнг уларнинг фаолият тури ҳамда қандай хизматлар кўрсатишлари ва ишларни бажаришларига аниқлик киритишингиз керак. Қолаверса, хонаданингизда ҳар қандай ишларни бажариш фақат Сизнинг розилигингиз асосидагина амалга оширилиши мумкинлигини унутманг! Шунингдек, унитмангки, Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги томонидан ўтказиладиган барча турдаги профилактик тадбирлар, шу жумладан аҳоли турар жойларидаги профилактика ишлари бепул амалга оширилади. Агар мазкур идора ходимлари томонидан мажбурий тўлов талаб қилинадиган бўлса, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Август 11, 2020  14:40

5.Абдубосит

Пожарнийдан келиб катёл печкалани шунчаки куриб 85000 сум тулашимиззи талаб к,илишди мажбурий дийишди ва к,урилиш к,ивомман, план к,иладигон бусам айнан шу туловлани текшираркан 5 йиллиги чик,маса планимиз к,ибермасакан, шу турими



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация