Маҳалла фаолиятига ноқонуний аралашганлар маъмурий жазога тортилади



 
  Расм манбаси : Nuz.uz

Қонун лойиҳасида фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек маҳалла йиғини раиси фаолиятининг кафолатларини бузганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бўлиши керак

Маҳалла фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади. Президент 2 апрель куни имзолаган фармонда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига Олий суд билан биргаликда, икки ой муддатда тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилган.

Қонун лойҳасида шунингдек:

фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик;

маҳалла йиғини раиси фаолиятининг кафолатларини бузганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бўлиши керак.

Президент фармони билан фуқаролар йиғинлари ходимларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, маҳалла фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш, шунингдек, фуқаролар йиғинлари балансида бўлган биноларни бошқа шахсларга бириктириш ёки асоссиз равишда олиб қўйиш ҳам тақиқланган.

Мазкур талабларни бузган амалдорларга эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган чоралар кўрилиши мумкин.

2019-04-04 18:30:04  |  2128 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация