Адлия вазирлиги Халқаро арбитраж суди билан ҳамкорлик қилади



 
  Расм манбаси : Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш, халқаро тижорат низоларини ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш ва бу борада халқаро арбитраж марказлари билан вазирликнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида мамлакатга Халқаро савдо палатаси ҳузуридаги Халқаро арбитраж суди вице-президенти Муҳаммад Абдул Ваҳоб таклиф этилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб, хабар қилмоқда.

Халқаро мутахассиснинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида жорий йилнинг 24 сентябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Муҳаммад Абдул Ваҳоб билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Адлия вазирлиги ва Халқаро савдо палатаси, унинг ҳузуридаги Халқаро арбитраж суди ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилинди. Томонлар Халқаро савдо палатасининг Ўзбекистондаги Миллий қўмитасини очиш, халқаро стандартларга мувофиқ кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, мамлакатда халқаро тижорат низоларини ҳал қилиш бўйича минтақавий марказни шакллантириш соҳаларида ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирди.

Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва ўзаро фойдали ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлади.

2018-09-25 20:22:27  |  2714 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация