Бош прокуратура яна бир тузилмасидан айрилди: мультимедиа маркази МТРКга ўтказилди
Расм манбаси : Uza.uz
Адлия вазирлигининг мультимедиа маркази ҳам шу жумладан
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ва Адлия вазирлиги қошидаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази Миллий телерадиокомпания таркибига қўшилмоқда.
Бу ҳақда бир нечта интернет-нашрлар, хусусан, Kun.uz ва Xabar.uz маълум қилди.
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Xabar.uz сўровига жавобан Марказ МТРК тасарруфига ўтказилаётганини тасдиқлаган.
Бош прокуратура ҳузуридаги ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ўтган йили январда, Адлия вазирлиги ҳузурида ахборот-таҳлил мультимедиа маркази эса 2019 йилнинг 1 февраль куни расман иш бошлаган эди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш