Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда талаб қилинадиган ҳужжатлар тўрттага камайди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Энди фақат паспорт, эски намунадаги гувоҳнома ва унинг талони сўралади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 мартдаги 202-сон қарори билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги қонунчиликка қўшимча киритилди.

Адлия вазирлиги телеграм канали хабар беришича, Низомга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, гувоҳномаларни алмаштиришда қуйидагиларни талаб қилиш тақиқланди:

ҳайдовчининг имтиҳон варақаси;

миллий гувоҳномани берган ЙҲХБ тасдиқномаси;

тиббий маълумотнома;

транспорт воситасини 12 ой бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Яъни, 2020 йил 31 декабргача миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги гувоҳномаларга алмаштириш учун паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талонигина тақдим этилади.

2019-03-11 12:34:42  |  2153 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация