Яқин қариндошлар никоҳига доир мулоҳазаларда нозик нуқта бор...



 
  Расм манбаси : iqbol.uz

Қатор интернет нашрлари хабар берганидек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)да «Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Мазкур лойига кўра Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 16-моддаси  учинчи хатбошисини қуйидаги янги таҳрирда баён этиш кўзда тутилган:

“насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;”

Бу таҳрирда жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлган жиҳат эса “ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида”ги никоҳнинг ҳам таъқиқланган никоҳлар рўйхатига киритилганидир.

Биз Порталда ва оммавий ахборот воситаларида билдирилаётган фикр-мулоҳазаларни ўрганиб кўрганимизда бир жиҳат эътиборимизни тортди. Яъни ушбу меъёрни қўллаб-қувватлаётганларнинг аксарияти қариндошлар ўртасидаги никоҳни қўллаб-қувватламасликларини баён қилишмоқда ва бундай никоҳга қарши курашишда қонун йўли билан тақиқ қўйиш қанчалик муҳим эканлиги тўғрисида деярли тўхталишмайди. Бу эса уларнинг фикрлари қонун лойиҳасига нисбатан муносабатдан кўра кўпроқ яқин қариндошлар никоҳига нисбатан муносабатга яқинроқ эканини кўрсатади.

 Айни пайтда, бундай тақиқнинг қонунийлаштирилишига қарши бўлганларнинг кўпчилиги эса айнан қонун лойиҳаси устида фикр билдириб, унга қарши фикрларини баён қилганлар. Зеро, улар ҳам аслида яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни қўллаб-қувватламаганлар. Балки бундай никоҳга қарши курашиш учун қонун билан тақиқлаш йўлидан боришни тўғри деб ҳисобламаганлар.

Бундай муносабат, бизнинг назаримизда, масалага жиддийроқ ёндашиш лозимлигини, лойиҳа бўйича билдирилган овозларни ҳисоблашда эҳтиёт бўлиш кераклигини кўрсатади.

Ўқувчиларига қулайлик яратиш мақсадида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали орқали билдирилган фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлардан намуналар қуйидаги ҳаволада таҳрирсиз берилмоқда — Таклифлар.

2019-02-25 14:35:11  |  2656 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация