Самарқандлик Хуршида Жалилова 7 йиллик курашдан сўнг фуқаролигини тиклади
Суд вилоят ИИБнинг қарорини бекор қилди. Собиқ терговчи ишига ҳам тикланади ва 2012 йил июнь ойидан шу пайтгача бўлган давр учун маошини тўлиқ олади
2012 йилда ноқонуний равишда Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум бўлган, шунинг оқибатида ишидан ҳам айрилган, аммо ўзидан ҳам кўра икки ўғли келажаги учун курашаётган самарқандлик собиқ ички ишлар ходимаси Хуршида Жалилова ниҳоят ғалаба қозонди – ўз ҳақ-ҳуқуқларини суд орқали тиклашга муваффақ бўлди.
Бу матонатли аёлнинг бошидан кечирганлари ҳақида яқинда сайтимизда мақола эълон қилган эдик.
Hook нашрининг ёзишича, 11 февраль куни у ва унинг ўғиллари Самарқанддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида биометрик паспорт олиш учун суратга тушишган.
«Апелляция суди уч мажлисда кўриб чиқилди», – дейди Х.Жалилова.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимларининг ҳаракати ва улар чиқарган қарор қонунга хилоф деб топилган.
Ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ ҳам ноқонуний ҳисобланади. Суд қарорига кўра, уни ишга тиклашлари ва 2012 йилнинг июнь ойидан бошлаб иш ҳақини тўлаб беришлари керак.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш