«Судья Конституцияда мустақил. Амалда-чи?» (Бир мақола атрофидаги гаплар...)



 
  Расм манбаси : 

Жорий йилнинг январь ойи бошида Кун.уз электрон нашрида эълон қилинган «Судья Конституцияда мустақил. Амалда-чи?» сарлавҳали мақола ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Қолаверса, мақола мавзуси судьялар мақоми ҳақида бўлса-да, билдирилган фикр-мулоҳазаларда адвокатлар ҳуқуқлари борасида ҳам қизғин баҳс кетгани бизнинг эътиборимизни тортди. Шу боис бу ҳақда бевосита амалиётчи адвокатларнинг ўзларидан ҳам фикр олиш мақсадида Телеграмм тармоғи орқали республикамизнинг фаол адвокатларига мурожаат қилдик. Қуйида улар томонидан билдирилган мулоҳазаларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Иброҳим РАИМҚУЛОВ, «АЗИС адвокат» адвокатлар бюроси адвокати. Андижон вилояти, Андижон шаҳри

— Мақоладаги гапларга қўшиламан. Айниқса судларда адвокатларнинг меҳнати аксарият ҳолда инобатга олинмаётгани борасидаги гаплар ҳаммамизга маълум. Бечора адвокат иш юзасидан асосли маълумотлар тўплайман деб қанча меҳнат қилади, елиб-югуради, суддаги музокара нутқида уларни яна асослаб бериш учун бор маҳоратини ишга солади, аммо, кўпинча, судьялар унга эътибор қилишмайди. Афсуски, қанчалик аччиқ бўлмасин, бу ҳақиқат. Шу боис, фурсатдан фойдаланиб, мен айнан шу масалада таклиф ҳам билдирмоқчиман. Яъни адвокатнинг музокарасидаги фикрларни суд шартли равишда муҳокама қилгач, агар уларга қўшилмаса, қўшилмаслиги сабабларини асослаган ҳолда ажрим чиқариши, агарда уларни маъқулласа, ҳукмнинг ўзида буни кўрсатиб ўтиши мажбурий қилиб қўйилиши керак.

Шерзод ҒАФУРОВ, «Худойбердиев ва Джумаева» адвокатлик фирмаси адвокати. Навоий вилояти, Навоий шаҳри

— Менимча ушбу мақола жуда кескин ёзилибди. Тўғри, ўтган даврда адолатсиз ва қонунсиз қарорлар қабул қилиниши ҳолларига кўпчилигимиз гувоҳмиз. Аммо, шу билан бирга, адолатли ва қонуний қарорлар қабул қилинаётганини ҳам биламиз. Шу боис, менимча, фикр билдирилаётганида ҳолатга холисона ва ҳиссиётларга берилмасдан ёндашиш керак. Лекин судьяларнинг ишни раис билан маслаҳатлашиб ҳал қилишлари, прокурор айблов нутқи айрим ҳолатларда юзаки ва асоссиз бўлса-да инобатга олиниб, адвокатнинг асосли илтимоснома ва музокараларига эса етарлича эътибор қаратилмаслиги каби салбий ҳолатлар ҳозир ҳам учраб турибди.

Карима НУРМАТОВА, «Комил Ботиров Файз» адвокатлик бюроси адвокати. Тошкент вилояти, Бўка тумани

– Мақола юрагимдаги дардларни ёритибди. Муалифга раҳмат. Тўғрисини айтсам, қўшимча қиладиган гапларим ҳам кўп. Аммо баъзан адолат учун сал қаттиқроқ курашишим, судларда тақдим қилаётган далилларимиз инобатга олинишини талаб қилишим ҳаммага ҳам ёқаётгани йўқ. Ҳатто менинг бу ҳаракатларимни бошқача талқин қилиб, устимдан арзлар ҳам бўляпти. Шундай бир пайтда тилимни тишлаб турганим ҳам маъқулдир балки.

 

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-09-07 16:49:01  |  2843 |   0     Ҳабибулла Алимжонов  | 
  • Teglar orqali izlash:

6 изоҳлар

Март 07, 2019  13:15

1.Doston

Жорий йилнинг январь ойи бошида Кун.уз электрон нашрида эълон қилинган «Судья Конституцияда мустақил. Амалда-чи?» сарлавҳали мақола ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Қолаверса, мақола мавзуси судьялар мақоми ҳақида бўлса-да, билдирилган фикр-мулоҳазаларда адвокатлар ҳуқуқлари борасида ҳам қизғин баҳс кетгани бизнинг эътиборимизни тортди. Шу боис бу ҳақда бевосита амалиётчи адвокатларнинг ўзларидан ҳам фикр олиш мақсадида Телеграмм тармоғи орқали республикамизнинг фаол адвокатларига мурожаат қилдик. Қуйида улар томонидан билдирилган мулоҳазаларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Иброҳим РАИМҚУЛОВ, «АЗИС адвокат» адвокатлар бюроси адвокати. Андижон вилояти, Андижон шаҳри — Мақоладаги гапларга қўшиламан. Айниқса судларда адвокатларнинг меҳнати аксарият ҳолда инобатга олинмаётгани борасидаги гаплар ҳаммамизга маълум. Бечора адвокат иш юзасидан асосли маълумотлар тўплайман деб қанча меҳнат қилади, елиб-югуради, суддаги музокара нутқида уларни яна асослаб бериш учун бор маҳоратини ишга солади, аммо, кўпинча, судьялар унга эътибор қилишмайди. Афсуски, қанчалик аччиқ бўлмасин, бу ҳақиқат. Шу боис, фурсатдан фойдаланиб, мен айнан шу масалада таклиф ҳам билдирмоқчиман. Яъни адвокатнинг музокарасидаги фикрларни суд шартли равишда муҳокама қилгач, агар уларга қўшилмаса, қўшилмаслиги сабабларини асослаган ҳолда ажрим чиқариши, агарда уларни маъқулласа, ҳукмнинг ўзида буни кўрсатиб ўтиши мажбурий қилиб қўйилиши керак. Шерзод ҒАФУРОВ, «Худойбердиев ва Джумаева» адвокатлик фирмаси адвокати. Навоий вилояти, Навоий шаҳри — Менимча ушбу мақола жуда кескин ёзилибди. Тўғри, ўтган даврда адолатсиз ва қонунсиз қарорлар қабул қилиниши ҳолларига кўпчилигимиз гувоҳмиз. Аммо, шу билан бирга, адолатли ва қонуний қарорлар қабул қилинаётганини ҳам биламиз. Шу боис, менимча, фикр билдирилаётганида ҳолатга холисона ва ҳиссиётларга берилмасдан ёндашиш керак. Лекин судьяларнинг ишни раис билан маслаҳатлашиб ҳал қилишлари, прокурор айблов нутқи айрим ҳолатларда юзаки ва асоссиз бўлса-да инобатга олиниб, адвокатнинг асосли илтимоснома ва музокараларига эса етарлича эътибор қаратилмаслиги каби салбий ҳолатлар ҳозир ҳам учраб турибди. Карима НУРМАТОВА, «Комил Ботиров Файз» адвокатлик бюроси адвокати. Тошкент вилояти, Бўка тумани – Мақола юрагимдаги дардларни ёритибди. Муалифга раҳмат. Тўғрисини айтсам, қўшимча қиладиган гапларим ҳам кўп. Аммо баъзан адолат учун сал қаттиқроқ курашишим, судларда тақдим қилаётган далилларимиз инобатга олинишини талаб қилишим ҳаммага ҳам ёқаётгани йўқ. Ҳатто менинг бу ҳаракатларимни бошқача талқин қилиб, устимдан арзлар ҳам бўляпти. Шундай бир пайтда тилимни тишлаб турганим ҳам маъқулдир балки.

Март 07, 2019  12:37

2.Doston

Test4

Март 07, 2019  12:37

3.Doston

Test3

Март 07, 2019  12:37

4.Doston

Test2

Март 07, 2019  12:37

5.Doston

Test1

Март 07, 2019  12:37

6.Doston

Test



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация