Ўғирликда гумонланаётган шахс терговчига пора таклиф қилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

У жиноят ишининг бир қисмини тугатиб бериши учун терговчига таниши орқали 450 доллар берганликда айбланмоқда  

2019 йил 30 январь куни Наманган шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (ИИО ФМБ) катта терговчиси вилоят ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У ўз иш юритувидаги, Мингчинор кўчасида яшовчи А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан қўзғатилган жиноят ишининг бир қисмини тугатиб беришни сўраб, гумонланувчининг Тинчлик МФЙда яшовчи З.Р. исмли таниши 500 АҚШ долларини пора сифатида таклиф этаётганлигини маълум қилган.

Ушбу билдирги юзасидан 30 январь куни вилоят ички ишлар ва прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар натижасида З.Р. 450 АҚШ долларини ходимга пора сифатида бераётганида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ З.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019-02-04 15:54:49  |  244 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация