Маҳкумни интизомий жазога тортишда унинг руҳий ҳолати эътиборга олинади



 
  Расм манбаси : Qalampir.uz

Жиноят-ижроий кодекси меъёрлари БМТнинг Маҳкумлар билан муомала қилишнинг минимал стандартларига мувофиқлаштирилмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йил 17 декабрдаги резолюцияси (қарори) билан қабул қилинган Маҳкумлар билан муомала қилишнинг минимал стандартларини 39-қоиданинг 1-бандида муассаса маъмурияти томонидан маҳкумни ҳар қандай қилмишига, агар унда тўғридан-тўғри руҳий касаллик ёки ақлий заифлик кузатилса, интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, мазкур қоиданинг 3-бандида муассаса маъмурияти маҳкумга интизомий жазо чорасини қўллашидан олдин, унинг руҳий касаллиги ёки ақлий заифлиги, хулқи ва тартиббузарлик ёки қилмиш содир қилишга таъсир кўрсатган ҳолатлари ўрганиб чиқиши кераклиги кўрсатилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 105 ва 106-моддаларга тегишли қўшимчалар киритилмоқда. Яъни, Кодекснинг 105-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилмоқда:

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар қуйидаги ҳолларда интизомий жавобгарликка тортилмайди:

меҳнат нормаларини бажармаганлиги учун, агар бу ишдан бўйин товлаш ёки рад қилиш оқибати бўлмаса;

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг руҳий ҳолати бузилишининг бевосита оқибати ҳисобланган ҳар қандай тартиббузарлиги учун.

ЖИК 106-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда берилмоқда:

«Интизомий жазони қўллаш чоғида ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат, маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахсий хислатлари, маҳкумнинг хулқига тартиббузарлик ёки қилмиш содир этишга таъсир этадиган ҳамда интизомий жазо чорасини қўллаш учун сабаб бўлган руҳий ҳолат бузилишининг мавжудлиги, шунингдек олиб ташланмаган ва бекор бўлмаган интизомий жазолари бор-йўқлиги инобатга олинади».

Ушбу модданинг амалдаги таҳририда интизомий жазони қўллаш чоғида ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат, маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахсий хислатлари, олиб ташланмаган ва бекор бўлмаган интизомий жазолари бор-йўқлиги инобатга олиниб, «маҳкумнинг хулқига тартиббузарлик ёки қилмиш содир этишга таъсир этадиган ҳамда интизомий жазо чорасини қўллаш учун сабаб бўлган руҳий ҳолат бузилишининг мавжудлиги» кўрсатилмаган эди, деб ёзади Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев.

Қўшимчаларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллаган. Энди қонун лойиҳаси Сенат томонидан кўриб чиқилади.

2018-12-10 19:06:27  |  1885 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация