Пиёданинг ўлимига сабаб бўлган Бош прокуратура ҳайдовчиси 4 йилга “шартли” ҳукм қилинди



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Суд айбланувчининг айбига тўлиқ иқрорлигини, чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмагани, моддий ва маънавий зарар тўлиқ қоплангани, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Ўзбекистон Бош прокуратураси Халқаро ҳуқуқий ёрдам бошқармасининг собиқ ҳайдовчиси Жамшид Абдураҳмоновга нисбатан 2 йил синов муддати билан шартли 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz" хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жамшид Абдураҳмонов Lacetti хизмат автомобилида Вестминстер университети ходимини уриб юбориб, унинг ҳаётига зомин бўлган эди.

Ҳодиса 24 январь куни Шаҳрисабз ва Истиқбол кўчалари чорраҳасида содир бўлган. 58 ёшли ОТМ ходими пиёдалар ўтиш йўлагида уриб юборилган эди. Олган тан жароҳатлари натижасида у 29 январь куни 1-сонли Республика клиник шифохонасида вафот этган.

Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, Жамшид Абдураҳмонов (1988 й.т.) иши бўйича суд мажлиси 15 апрель куни судья Қаҳрамон Мирсафоев раислиги остида бўлиб ўтган.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, Жамшид Абдураҳмоновни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Жамшид Абдураҳмоновга нисбатан Жиноят кодексининг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди.

Хабар қилинишича, суд ҳукм чиқаришда айбланувчининг айбига тўлиқ иқрорлигини, чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмагани, моддий ва маънавий зарар тўлиқ қоплангани, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлиги ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган.

2019-04-29 19:26:20  |  2011 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация