2018 йилда 1561 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган



 
  Расм манбаси : Qaynarinfo.az

Шундан 39 нафари республика миқёсидаги идораларда ишлаган

Ўтган 2018 йилда Ўзбекистонда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, шундан 580 нафари – хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ҳисобланса, 257 нафари – таълим ва 83 нафари соғлиқни сақлаш тизими амалдорларидир.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 39 нафари республика, қолганлари вилоят туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаган.

“Жиноий жавобгарликка тортилган ходимларнинг 821 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 138 нафари пора олиш ва бериш, қолганлари эса бошқа мансабдорлик жиноятлари учун жавобгар бўлган”, дейилади хабарда.

2019-01-07 14:39:56  |  1649 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация