Тадбиркорлик фаолиятини суд орқали ҳимоя қилиш масаласи муҳокама этилди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Самарқанд шаҳрида “Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиниши: Ўзбекистон тажрибаси ва хориж амалиёти” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда БМТ Тараққиёт дастури, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Савдо-саноат палатаси, "Тараққиёт стратегияси" маркази, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ҳакамлик судлари ассоциацияси вакиллари, судьялар, адвокатлар ва тадбиркорлар иштирок этди. Шунингдек давра суҳбатида Россия, Австрия, Франция ва АҚШдан келган халқаро экспертлар қатнашди, деб хабар беради Kun.uz.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Ж. МакГрегор, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Ф. Караханов ва бошқалар мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари суд орқали ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий иқтисодиётимизни янги босқичда ривожлантиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасининг қонунчилик асослари янада такомиллаштирилиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш даражаси оширилмоқда.

2017 йил 1 июндан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари иқтисодий судлар қилиб ўзгартирилгани, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилгани тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишда бир қатор қулайлик яратди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 20 декабрдаги ўн учинчи ялпи мажлисида Иқтисодий процессуал кодекси маъқулланиб, жорий йилнинг январь ойида тасдиқлангани иқтисодий низоларни одилона кўриб чиқиб, ҳал этишда янги имкониятлар яратди.

2018 йил 1 апрелдан кучга кирган мазкур кодекс иқтисодий судларда ишларни юритиш тартибини такомиллаштириб, соҳадаги қонунчилик ва амалиётдаги айрим камчиликларга барҳам бераётгани билан аҳамиятлидир.

Кодексда судда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, одил судлов фаолиятининг сифат ҳамда самарадорлигини ошириш, фуқаролар ва тадбиркорларга ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини муҳофаза этиш учун қулай имкониятлар яратиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда суд ишларини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий қилиш, судларга электрон мурожаат этиш, суд ҳужжатларини тарафларга электрон юбориш, суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш, суд мажлисини аудио-видеода қайд этиш белгиланди.

Давра суҳбатида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури ва унинг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Тадбирда судларда иш юритувининг самараси ва сифатини оширишга қаратилган миллий қонунчиликни такомиллаштириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини татбиқ этиш, тадбиркорлар ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш усулларидан кенг фойдаланиш масалаларида маърузалар қилинди.

Сўзга чиққанлар тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги иқтисодий низоларни ҳал этиш бўйича суд амалиётини такомиллаштириш, судларда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатларнинг иштирокини кенгайтириш, солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш, тадбиркорларни молиявий қўллаб қувватлаш борасида амалий ҳаракатларни амалга ошириш борасида таклифлар билдирдилар.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд органларида ишончли ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр алмашилди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

2018-11-04 14:21:32  |  2431 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

2 изоҳлар

Март 29, 2019  02:17

1.Зиёвуддин

Олий суд авваламбор, туман-шахар судларида ишлаётган судьялар фаолиятини ургансин. Нима сабабдан судьялар ЖК нинг 167, 168 моддалари билан айбланган шахслар зарарни тулик копласада, камокка олиш эхтиет чорасини узгартириш масаласини дархол куриб чикмайди??? Нима эмишки, хали зарарни копланганини текшириб чикмаган эмиш, ишни сунггида куриб чикар эмиш!!! Ахир тергов органи зарар микдорини белгилаб берган, шу сумма туланган, тулик копланган. Нима суд яна зарар суммасини кушиб берадими? Нега судьяларнинг узи конунга амал килишмайди???? Ахир, ушбу моддалар буйича зарар копланса, эхтиет чораси узгартирилиши керак эмасми??? Нега айбланувчини камокда сакланиши, уни олиб келиб олиб кетиш, бунга конвойни жалб килиш учун бунга давлат бюджети пулларини ишлатиш керак???? АДОЛАТ БОРМИ УЗИ???

Тадбиркорлик фаолиятини суд орқали ҳимоя қилиш дегани хали судларда иш адолат принциплари асосида кўриб чиқилади дегани эмас, халигача судга Солиқ органи ариза билан мурожаат қилса солиқ, банк мурожаат қилса банк "Ҳақ" бўлиб чиқиши хеч кимга сир эмас, қонун хужжатига асосан тадбиркор ҳақ бўлсада,



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация