Янгийўлда пенсионерлардан пахта учун йиғилган пуллар эгаларига қайтарилди



 
  Расм манбаси : Qalampir.uz

Янгийўлда «Янгибоғ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва масъул котиби маҳаллада истиқомат қилувчи нафақахўрлардан 25 минг сўмдан йиғиб олгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги медиамарказ хабар қилди.

Лавҳада қайд этилишича, йиғиб олинган пуллар қарийб 1,5 млн сўмни ташкил этган. Айтилишича, бу маблағ теримчи ёллашга мўлжалланган.

Воқеа ҳақида янгийўллик фуқаро «Пахта-2018» Telegram-боти орқали мурожаат йўллаганидан сўнг маълум бўлди. Мазкур бот ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев томонидан пахта йиғим-терими вақтида қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумот тўплаш мақсадида ташкил этилган.

Фуқаро 15 та маҳаллада истиқомат қилувчи нафақахўрлардан пахта кампанияси учун пул йиғилаётгани хабар қилинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган текширувда фақатгина «Янгибоғ» маҳалласида 71 нафар нафақахўрдан пул йиғилгани маълум бўлди.

Янгийўл прокурори Аслиддин Тошпўлатовнинг сўзларига кўра, нафақахўрлардан пулларни маҳалла масъул котиби йиғиб чиққан. Текширув вақтида у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ким қанча пул бергани ёзиб борилган дафтарни топширган.

Барча пуллар ўз эгаларига қайтарилган.

«Янгибоғ» маҳалласи раиси ва котибига нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200- моддаси (ўзбошимчалик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

2018-09-18 16:27:31  |  1860 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация