Икки ўсмир 8 машина ойнасини синдириб, ўғрилик қилишда гумонланмоқда



 
  Расм манбаси : iibb.uz

Воқеа 25 декабрга ўтар кечаси Сергелида юз берган

Тошкент шаҳри Сергели туманида 25 декабрга ўтар кечаси номаълум кишилар бир нечта автомобилнинг ойнасини синдирган ва уларнинг салонидан пул ва буюмларни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Сергели тумани ИИБ ходимлари жабрланганлардан бирининг хабарига асосан ҳодиса жойига етиб борган. Тонгги соат 3:00 дан 5:00 гача бўлган вақт оралиғида саккизта машинанинг ойналари синдирилгани аниқланган. Бироқ ҳодиса ҳақида ариза беришга беш нафар ҳайдовчи рози бўлган.

Жиноятга алоқадорликда гумонланганлар видеокамералардаги тасвирлар бўйича аниқланган. Шу куннинг ўзида шу туманда яшовчи икки нафат ўсмир қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2018-12-29 18:58:13  |  1798 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация