2019 йил 1 январдан нотариуслар фуқародан 17-шаклни талаб қилмайди



 
  Расм манбаси : Золочів.нет

Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан “ягона дарча” тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг маълум қилишича, қарор билан турар-жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар-жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга мувофиқ, турар-жойда доимий рўйхатга олинган шахслар ҳақида маълумот олишда давлат нотариал идоралари ва ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби белгиланди.

Мазкур тартибга кўра, турар-жой мулкдори ёки унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил турар-жой олди-сотди шартномасини тасдиқлаш учун ДНИга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этади.

Бунда нотариуслар маълумот олиш учун турар-жой жойлашган ички ишлар органига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизимлар орқали сўровнома билан мурожаат қилади.

Ички ишлар органлари, агар сўровнома курьерлик хизмати орқали юборилса – бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда, электрон тизим орқали юборилса – зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб бериши шарт.

Маълумотлар ички ишлар органлари томонидан бепул берилади.

Ушбу Регламент 2019 йил 1 январдан амалга киради.

2018-09-17 15:17:33  |  2142 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация