Босма ва интернет нашрлар қарама-қарши қутб эмас...



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Бугун Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси муассислигидаги «Advokat» журналининг электрон шакли сифатида яратилган www.advokatnews.uz порталининг тақдимоти бўлиб ўтади.

— www.advokatnews.uz портали «Advokat» журналининг электрон шакли сифатида ташкил этилган бўлса-да, у фақат журнал материаллари билан чегараланиб қолмайди, — деди тақдимотда “Advokat-Media” МЧЖ директори, Бош муҳаррир Норбек Тошниёзов. — Балки у юртимиздаги суд-ҳуқуқ тизимига доир ахборотларни жамлаб, ёритиб борувчи тезкор интернет нашр сифатида ҳам фаолият юритади. Ҳозирнинг ўзида Порталга соҳага доир 500 га яқин мақола ва ахборотлар жойланган. Шунингдек, Портал орқали видео ва аудиоматериаллар ҳам тайёрлаб, эълон қилиб бориш кўзда тутилган бўлиб, илк тажрибалар сайтга жойланган.

Тақдимот давомида босма ва интернет нашрларнинг ҳамкорлиги масаласида ҳам журналистлар ўзаро суҳбат қурдилар. “Advokat” журнали Бош муҳаррири ҳуқуқий йўналишда ижод қиладиган журналистларни уюшишга ва ҳамкорликка чақирди. Жумладан, журнал таҳририяти журналистларни билан чуқур таҳлилий мақолалар тайёрлаш учун бир марталик меҳнат шартномаси асосида ишлашга тайёр эканлигини айтди. “Яхши мақола тайёрлаш учун фактларни тўплаш осон эмас, шундай экан, журналистга бунинг учун иқтисодий жиҳатдан ҳам шароит яратиш керак, — у жумладан. — Шундагина яхши натижа олиш мумкин. Хизмат сафари билан чекка туманларга борган журналист қаерда ётишини, қайси пулга овқатланишни билмай юрса ундан қандай қилиб яхши мақола талаб қиласиз?..”

Тадбир шу тарзда самимий суҳбатлар асосида ўтди. Бир қато ОАВ вакиллари «Advokat» журналининг кейинги сонлари жуда ўзига хос ва профессионал даражада тайёрланганини эътироф этиб, унинг сайти ҳам яратилгани таҳририятнинг яна бир ютуғи эканини таъкидлашди. Жумладан, Судьялар олий кенгашининг “Odillik mezoni” журнали Бош муҳаррири Арслон Эшмуродов «Advokat» журнали фаолияти ҳуқуқий йўналишдаги матбуот қандай бўлиши кераклигини ўзида акс этира оладиган даражада ибратли эканини таъкидлади.

«Advokat» журнали Бош муҳаррири матбуот ва интернет журналистикаси бир-бирига қарама-қарши қутб эмаслигини, аксинча, бир-бирини тўлдириши кераклигини, бу бугун дунё тажрибасидан ўтган ҳақиқат эканини айтиб, журнал таҳририяти айнан мана шу тажрибага таянган ҳолда ўз порталини ишга туширишга қарор қилганлигини маълум қилди.

Тақдимот давомида www.advokatnews.uz порталининг веб ва мобиль версиялари  орқали журналхонлар учун яратилган қуйидаги имкониятлар онлайн тарзида кўрсатиб берилди:

1. Журналнинг навбатдаги сонларида чоп этилиши режалаштирилаётган мақолаларнинг қисқача мазмуни ва унда ёритилаётган асосий масалалар билан танишиб бориш.

2. Журналнинг янги сонидаги энг сара мақолалар билан танишиш.

3. Журнал сонлари билан видеоролик орқали варақлаб танишиш.

4. Журнал сонларида чоп этилган ва сайтнинг ўз материалларини рукнлар бўйича саралаб ўқиш.

5. Журнал сонларида чоп этилган ва сайтнинг ўз мақолаларини мавзулар бўйича саралаб ўқиш.

6. Журналнинг барча сонларида чоп этилган мақолаларни журнал сонлари бўйича саралаб, мундарижа асосида ўқиш.

7. Сайт орқали энг кўп ўқилган мақолаларни саралаб ўқиш.

8. Мақолаларни муаллифлари бўйича саралаб ўқиш.

9. Журнал сонларининг электрон нусхасини харид қилиш ва юклаб олиш.

10. Журнал сонларининг босма нусхасини онлайн тарзда харид қилиш ва манзилга етказиш бўйича буюртма бериш.

11. Журналга онлайн обуна бўлиш.

12. Ахборотларнинг аудио вариантини эшитиш.

Суд-ҳуқуқ соҳасига ихтисослашган интернет нашр сифатида Порталда фойдаланувчилар учун яна қуйидаги қўшимча имкониятлар ҳам мавжуд:

1. Ҳар хил мавзулар бўйича адвокатларга саволлар йўллаш ва жавоб олиш (Шахсий сир сақланиши талаб қилинмаган саволларнинг жавоблари сайтда эълон қилиб борилади).

2. Турли сўровномаларда иштирок этиб, натижаларидан онлайн тарзда хабардор бўлиш.

3. Қонунчиликдаги соҳага доир янгиликлар билан танишиб бориш.

4. Ижтимоий тармоқдаги каналларга обуна бўлиш орқали сайтга қўйилган янги материллардан хабардор бўлиб бориш ҳамда мақола ва хабарларнинг қисқача мазмунини ўқиш (Батафсил ўқиш учун ҳавола орқали сайтга ўтиш мумкин бўлади).

2018-11-16 22:09:56  |  1932 |   1  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация