Ўзбекистонда фуқароликни беришнинг соддалаштирилган тартиби қабул қилинади



 
  Расм манбаси : Uz24.uz

2019 йилда «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилиши кутилмоқда

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун (янги таҳрирда) лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу Муҳокамалар порталида эълон қилинган 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурида белгиланган.

Қонун лойиҳаси:

фуқаролик масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормаларини юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ўтказиш;

тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилишни назарда тутади.

Қонуннинг қабул қилиниши фуқароликка кириш ва чиқиш билан боғлиқ жараённи соддалаштириш асосида фуқаролар учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура масъул ижрочилар этиб белгиланган.

Лойиҳа 2019 йилнинг май ойида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади, Қонунчилик палатасида эса 2019 йил июнида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

2018-12-26 14:32:00  |  1774 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация