Шайхонтоҳур туманида 648 киши махсус рўйхатдан чиқарилди



 
  Расм манбаси : Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Жазо муддатини ўтаётган 59 нафар, қидирувда бўлган ва хорижга чиқиб кетган 2 нафар шахс президент афви туфайли ўз оиласи бағрига қайтди

Шайхонтоҳур туманида диний экстремистик оқимига алоқадор бўлиб, махсус рўйхатга олинган, узоқ муддатга хорижга чиқиб кетган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбат ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида турли махсус рўйхатларга олинган 648 нафар шахс рўйхатдан чиқарилгани эълон қилинди.

Тадбирда таъкидланишича, жазо муддатини ўтаётган 59 нафар, қидирувда ва хорижга чиқиб кетган 2 нафар шахс президент афви туфайли ўз оиласи бағрига қайтган.

Ҳокимлик, маҳалла фаоллари ва мутасадди идоралар ҳамкорлигида уларнинг ишга жойлаштириш, саломатлигини тиклаш, ёш бўйича пенсия белгилаш, уй-жой билан боғлиқ масалаларини ҳал этишда кўмак бермоқда.

2018-12-17 19:14:26  |  1806 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация