​Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Тадқиқот маркази Португалия Суд тадқиқотлари маркази билан ҳамкорлик меморандумини имзолади



 
  Расм манбаси : ЎзА

Меморандум доирасида суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, судьяларни танлаш ва тайинлаш жараёнини, судьяларни ва судьяликка номзодларни ўқитиш тизимини, суд ҳокимияти органларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва амалиётларини такомиллаштириш бўйича амалий ҳамкорлик ўрнатилади

Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йилнинг 10-14 декабрь кунлари расмий ташриф билан Украина ва Португалияда бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Делегация аъзолари томонидан ташриф давомида Одил судлов олий кенгаши (Украина) ва Олий магистратлар кенгаши (Португалия) фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асоси ва амалиёти ўрганилди. Шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда тарафлар ўртасида ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари ўрнатилди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Одил судлов олий кенгашида, Олий судда, Судьялар кенгашида, Украина судьялар миллий мактабида, Олий магистратлар кенгашида ва Португалия Адлия вазирлигининг Суд тадқиқотлари марказида суд-ҳуқуқ соҳасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

13 декабрь куни Лиссабонда бўлиб ўтган ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Португалия Адлия вазирлигининг Суд тадқиқотлари маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандумда суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, судьяларни танлаш ва тайинлаш жараёнини, судьяларни ва судьяликка номзодларни ўқитиш тизимини, суд ҳокимияти органларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва амалиётларини такомиллаштириш бўйича амалий ҳамкорлик кўзда тутилган.

Меморандум доирасида, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида қонунчиликни ривожлантиришнинг халқаро тенденцияларини ўрганиш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг долзарб масалалари бўйича халқаро ҳуқуқ нормалари ва миллий қонунчиликни қиёсий таҳлил қилиш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилиши назарда тутилди.

Мазкур ташриф бугунги кунда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг долзарб масалалари бўйича икки томонлама фикр алмашишга имкон берди. Ташриф якунлари бўйича суд-ҳуқуқ соҳасида истиқболли йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир келишувларга эришилди.​

2018-12-17 15:55:42  |  2222 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация