Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқларига доир уч халқаро ҳужжатни ратификация қилади



 
  Расм манбаси : Сенат ахборот хизмати

Jumladan, “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги қонун Сенатда маъқулланди

Олий Мажлис Сенатининг 13 декабрдаги 17-ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги бир қатор конвенцияларга қўшилиши ва халқаро шартномаларни ратификация қилиши ҳақидаги қонунлар маъқулланди.

Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, бу қуйидаги ҳужжатлар:

- “Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева, 1971 йил 29 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”;

- “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”;

- “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”.

2018-12-15 18:30:16  |  2471 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация