Имом Мотуридий зиёратгоҳи



 
  Расм манбаси : Yandex.kz

Ҳазрати Имом Абу Мансур ал-Мотурийдий (рҳ.) ислом оламида турли оқимлар ва гуруҳбозликлар авж олган вақтда мусулмон умматини адашиб кетишдан сақлаб қолган икки имомдан биридир. «Ал-Имомул-ҳудо» (Ҳидоят имоми), «Раийсу аҳлис-суннаҳ» (Аҳли суннатнинг раийси), «Имомул-мутакаллимийн» (Мутакаллимлар имоми), «Ал-Имомуз-Зоҳид» (Тақводор имом) каби кўплаб шарафли унвонларга сазовор бўлган бу буюк олимнинг тўлиқ исм-шарифлари Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотурийдий ас-Самарқандий ал-Ҳанафийдир.

Ҳазрати Имом Ал-Мотурийдий (рҳ.) фиқҳда ва эътиқодда Имоми Аъзам Абу Ҳанийфа (рҳ.)нинг давомчисидир. Бу зотнинг даврида ислом оламида турли адашган тоифалар кўпайиб кетган эди. Шу боис Имом Ал-Мотурийдий (рҳ.) ана шу адашганларга қарши беаёв курашади. Жумладан, аҳли суннат вал-жамоъат эътиқодини соф ҳолда сақлаб қолиш учун аҳли суннат вал-жамоъат эътиқодининг мотурийдийя таълимотига асос солади. Шу сабабдан бу зотнинг тутган йўли мотурийдийя таълимоти дейилади.

Шайх Абдуллоҳ Мустафо Муроғий (рҳ.) «Ал-Фатҳул мубин» асарида у зот ҳақида: «Абу Мансур Мотурийдий ҳужжат ва далили кучли, хусуматчини мот қиладиган, мусулмонлар эътиқодини ҳимоя қилиб адашган ва мулҳидларнинг шубҳаларига раддия берган олимлардан эди», деб ёзган эди.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-12-10 20:03:05  |  2498 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация