386 нафар ёшлар ЁИ кафиллиги асосида суд залидан озод қилинди



 
  Расм манбаси : Новости Узбекистана

Уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тури тайинланди

Жиноий қилмишидан пушаймон бўлган 386 нафар ёш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашларининг «Ёшлар кафиллиги» асосида суд залидан озод қилинди.

Ҳозирга қадар адашиб жиноят йўлига кирган, содир этган жиноий қилмишидан чин кўнгидан пушаймон бўлган 386 нафар ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларининг «Ёшлар кафиллиги» асосида суд залидан озод қилиниб, судлар уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тури тайинланди, деб ёзади ЎзА.

Албатта, жойларда ҳали ҳануз ўзининг ечимини кутаётган муаммолар ижобий ҳал этилмаганлиги сабабли ёшлар ўртасида жиноятлар юз бермоқда. Умумий содир этилган жиноятларнинг 34,4 фоизи ёшлар иштирокида юз бераётгани ишлар сифатини янада ошириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини ёшлар ташкил қилади. Шуни ҳисобга олиб, Ёшлар иттифоқи тизимида «2018 йил – Ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишларини самарали ташкил этиш йили» деб эълон қилинган эди.

2018-12-06 17:47:51  |  2197 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация