Жорий йилнинг 10 ойида Фарғонада аёллар томонидан 603 та жиноят содир этилган



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Фарғона вилоятида жорий йилнинг ўтган 10 ойида 668 нафар хотин-қизлар томонидан 603 та жиноят содир этилган. Бағдод, Данғара, Бувайда ва Ёзёвон туманида аёллар ўртасидаги жиноятчилик сони ошган.

Фарғона тумани “Юқори гулшан” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида Ёқут Асилеванинг жиноят иши кўрилди, деб хабар беради ЎзА. Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Ё.Асилева ғаразгўйлик ва паст ниятда, вояга етмаган шахсни ўғирлаш, ўзини ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган шахсни хавфли аҳволга солиб қўйиш ҳамда ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жиноятларини қасддан содир қилганликда айбланди.

Судланувчи 2018 йил 11 сентябрь куни Фарғона тумани "Ҳувайдо" маҳалласида бўлаётган тўй маросимига кириб, у ерда М.Ҳамралиеванинг жияни – вояга етмаган, 2017 йилда туғилган О.Шерматовани унга вақтинча қараб туриш учун топширилганидан фойдаланиб, ташқарига олиб чиқиб кетади. “Дамас” русумли йўловчи автомашинада одамлар эътиборидан четроқ овлоқ жойга олиб келиб, унинг қулоқларидаги нархи 200 минг сўм бўлган бир жуфт тилла сирғаларини ечиб олган. Кейин эса, унинг кичик ёшда ва ожиз аҳволда эканлигини билгани ҳолда кўчада қолдириб, воқеа жойидан яширинган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди раиси Ф. Абдураимов томонидан ўтказилган кенг жамоатчилик иштирокидаги сайёр судда Ёқут Асилеванинг ана шу қилмишлари атрофлича кўриб чиқилди. Суд мажлисида судланувчининг чин дилдан пушаймонлиги, оилавий шароити, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги каби ҳолатлар инобатга олинди. Унга беш йил озодликни чеклаш билан боғлиқ жазо тайинланди.

2018-11-26 12:08:19  |  1823 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация