«​Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»​ги қонун янгиланади



 
  Расм манбаси : QHA Агентство Крымские Новости

«​Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»​ги қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази раҳбари Акмал Саидов Халқаро-пресс клубда 21 ноябрь куни бўлиб ўтган пресс-брифингда маълум қилди.

«​Қонун лойиҳаси янги таҳрирда тайёрланмоқда. Унда кўп архаик қоидалар чиқариб ташланган. Масалан, диний ташкилотларни рўйхатга олиш эркинлаштирилади, ҳисобот бериш енгиллаштирилган, давлат божи миқодори ҳам камайтирилган. Энг муҳими, энди диний ташкилотлар фаолиятини тугатиш ёхуд тўхтатиш масаласи фақат суд қарори билан амалга оширилиши белгиланмоқда»​, – деди у.

Акмал Саидовнинг айтишича, «жамоат жойида ибодат либосида юриш» масаласида ҳам иш олиб борилмоқда.

Саидов ибодат либосига оид масалани жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама этишни таклиф этмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раҳбари ушбу масалада фақат мутахассисларнинг эмас, балки кенг жамоатчиликнинг фикри инобатга олиниши керак, деб ҳисоблайди.

2018-11-21 16:35:38  |  1658 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация