Ўзбошимчалик билан қурилган 23 мингта уй-жой қонунийлаштирилди



 
  Расм манбаси : vsluh.ru

Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган “Ҳуқуқий ахборот кунлари”да адлия бўлимларининг бевосита кўмаги билан қарийб 23 минг фуқаронинг ноқонуний равишда қурилган уй-жойларига кадастр ҳужжатлари тайёрланди.

Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Худоёр Мелиевнинг сўзларига кўра, мазкур тадбирлар аҳолига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш билан бирга, фуқароларимизнинг  ҳуқуқий билимини бойитишга йўналтирилган.

– “Ҳуқуқий ахборот кунлари” давомида ҳуқуқий мавзудаги 21 минг 200 буклет, флаер, чўнтак китобчалари ва бошқа турли шакллардаги материаллар тарқатилди. “Ҳар бир оилага ‒ бир китоб” лойиҳаси доирасида аҳолига 600 ҳуқуқий ва бадиий адабиётлар етказиб берилди, – дейди у.

Адлия бўлимларининг бевосита кўмаги билан қарийб 23 минг фуқаронинг ноқонуний равишда қурилган уй-жойларига кадастр ҳужжатлари тайёрланди. Ҳолбуки, аввал бу каби ўзбошимча қурилган уй-жойлар бузиб ташланар, фуқаро кўрган зарар билан ҳеч кимнинг иши бўлмасди. Эндиликда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида, адлия кўмаги билан кўплаб юртдошларимизнинг мулк ҳуқуқи қонуний кафолатланишига шароит яратилмоқда.

Ҳар ҳафтада қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти адлия бўлими бошлиқлари томонидан ҳокимлик соатларида тушунтириб берилмоқда.

Шу кунгача 17 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнлари давлат органлари ва ташкилотларининг қуйи тузилмаларига етказилди.

Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давомида 17 мингдан ортиқ хонадонда бўлиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Барча маҳалла, таълим муассасаси, меҳнат жамоалари, ёшлар ва тадбиркорлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Адлия бўлимлари томонидан 10 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Жисмоний шахсларнинг меҳнат низолари, шу жумладан, ойлик иш ҳақини олиш масаласида қилган 1 минг 881 шикоят ўз вақтида қаноатлантирилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатида судларга 14,8 миллиард сўмлик даъво аризалари киритилган бўлса, шу кунгача уларнинг ярмидан кўпи қаноатлантирилган.

2018-11-26 12:30:46  |  2324 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Ассалому Алайкум.Мен 2019-йил адлия булими томонидан узбошимчалик бн Курган уйимга бир марталик Призидент аксиясида эгалик хукуки олган эдим.Хозирги кунга келиб Ушбу аксия корор хужжати конуний уй жойга эглик хукукини бермайди деб уйимни Миф бузмокчи. Мен айолим 4 нафар фарзандим бн 5 йилдан бери шу уйда яшаймиз . Сизлардан амалий кумак сураймиз.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация