Сўнгги уч йилда республика миқёсидаги 70 мансабдор коррупция учун жазога тортилган



 
  Расм манбаси : Sputnik

Жами 5077 нафар катта-кичик амалдорлар коррупцияда айбланган

2017 йилдан буён Ўзбекистонда 3388 та коррупцион жиноят ишлари судда кўрилган. Йиллар кесимида 2017 йилга 1883 та, 2018 йилга 1299 та ва жорий йилга 206 та иш тўғри келади.

Бу рақамлар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида ўтказилган брифинг чоғида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев томонидан маълум қилинди.

Тадбирда эълон қилинишича, мазкур жиноят ишлари бўйича 5077 нафар шахс жиноий жавобгарикка тортилган. “Жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 70 нафари республика миқёсидаги мансабдорлар, 499 нафари вилоят, 4508 нафари туман ва шаҳар миқёсидаги мансабдорлардир», деди Эркин Йўлдошев.

2019-06-17 21:41:52  |  162 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация