Адвокат мавқеини тубдан ошириш бўйича Президент фармони ёки қарори қабул қилинади



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мавқеини тубдан ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати (фармон ёки қарор) қабул қилинади. Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 13 декабрь куни имзолаган қарорда Адвокатлар палатасига Адлия вазирлиги, Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифaси юклатилган.

Ҳужжатда:

Адвокатура институтини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адвокатлар палатаси фаолияти билан боғлиқ бўлган ваколатларини қайта кўриб чиқиш орқали ушбу тузилманинг роли ва аҳамиятини янада ошириш;

терговчи, прокурор ва суд томонидан давлат ҳисобидан адвокатларни жалб қилиш механизмини халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш;

адвокатлар учун қўшимча имтиёзлар белгилаш назарда тутилади.

2019-12-16 10:36:45  |  361 |   0  | 

4 изоҳлар

Декабрь 18, 2019  18:49

1.Адвокат Тохирбек Тожибоев

Хамкасблар фикри тўғри қўшиламан. Хаммамиз хамжиҳатлик билан бир ёқадан бош чиқариб харакат қилиб бундай имкониятдан фойдалаб қолишимиз керак. Иложи бўлса, вилоят ва туманларда фаолият юритаётган хамкасбларни кўпроқ муаммолари билан ўртоқлашиб маслахатлашсак, Талайгина янги муаммолар чиқади. Уларни хам фикрларини инобатга олиш зарур бўлади.

Декабрь 17, 2019  07:14

2.Ойбек Рахимов

Тахририятдан илтимос программани шундай килиш керакки фикр колдирган шахс уз фикрини узгартира олсин, хохласа узи учириб ташласин. Ёзганларимни узим укиб хатолардан уялдим, телефон оркали ёзган узинг хато килмаслигингга амин булганида хам нотугри харфни бармогинг босиб юборса укувчилар тафаккурида саводсизга чикиб колмаслик учун, блогерлар билан маслахатлашинглар уларни фикрига пост колдирганлар уз фикрини узгартира олади. Бу танкид эмас илтимос... Эьтибор учун катта рахмат...

Декабрь 17, 2019  07:07

3.Ойбек Рахимов

Ассалому алайкум хурматли хамкасблар... Бу ажойиб янгиликдан фойдаланиб айтмокчиманки, палата адлия вазирлигидан ажратилган холати когозда колиб кетадиган коидалар эмас, инновацион характердаги янгиликларни киритиш керакки, суриштирув, тергов, прокуратура ва суд адвокат илтимоси шикояти буйича асослантирилган холда берилганда хисолашсин. Яьни бундай хисоблашиш амалда булганда фукаролар шикояти камайиб ёки купайиб кетмайди, динамика статистика уз йулида, бирок адолат ва конунийлик урнатилади. Масалан нега суд мажлиси баённомаси юритилади тарафлар иш сунггида танишади, суриштирувни терговни олиб борган идорага факат тушунтириш ва маьлумотлардан ташкари ходиса жойини куздан кечира олмаймиз, адвокат ташаббуси билан экспертиза тайинлаб хулосаларни такдим эта олмаймиз, суд баённомани стенограмма оркали юритмаяпти, адвокат уз досьеси учун аудиоёзувдан фойдаланишга судьядан рухсат олиши керак. Судья рухсати конунда курсатилиб, амалда купинча судья рад киладиган нормани бизга кераги бормикин (жпк 19-моддаси) булса аникрок булсинки, ошкора ишларда адвокат жавобгарлиги оширилиб маьлумотлар турли максадда фойдаланиши олди олинган холда аудио ёзувдан келгусида суд кароридан норози булсак келгусида шикоятга илова килган холда ундан фойдаланайлик. Статистикани кутарайликчи нечта адвокат илтимоси суриштирувни, терговчи, прокурор томонидан каноатлантирилган, натижага кандай таьсир утказган. Нега адвокатга кушимча имтиёз бериш зарурати тугилди, бу зарурият конунларни кабул килгунча валломатларимиз нега булиши шарт булган бундай имтиёзларни вактида киркиб ташлади. Ахир ривожланган давлатлар амалиётини кучиришга устамизку, уларни шу максадда менталлитетга мослаштирганмизми... Келгусида таклиф беришда бу амалиёт сакланиб коладими? Унда имтиёзлар бизга керакми, келажак авлод олдида уятли ахволга колмаймизми. Адвокатлар таклифини, уларни таклифини киркувчи ташкилотлар таклифини кенг жамоатчилик мухокамасидан утказиш шартми... Саволлар куп, жавоблар хам талайгина... Асосийси фикримни тушунтира олдим деган умиддаман. Мухтарам Президентимиз берган имкониятдан бахоликудрат фойдаланайлик, бундан халк, кенг жамоатчилик фойда курсин. Тараф сифатида караб иккинчи тарафга зиённи бахона килиб номига бериладиган имтиёзларни шахсан менга умуман кераги йук...

Мени ташаккурларим. Ўн йиллаб ўйлаб юрганларим, ёзганларим, мутожаатларим охир амалга оширилар экан. Бу қарор ёки фармонни чиқаришдан аввал Президертимиз, муҳтарам Шавкат Миромонович адвокатлар вакилларини қабул қилсалар ва очиқма-очиқ мулоқот ўткизсалар нур устига аъло нур бўлар эди. Чунки, бизни ичимизда ҳам Ватан жонкуярлари, зиёлилар ва Президнтга, Ватанга садоқат изҳор этувчилар оз эмас! Энди тушунсам, биз Президентимизга садоқатни ўша 1989 йиллардаёқ, у кишига сайловлрда овоз бериб, ташвиқот юритганимиздаёқ изҳор этишни бошлаган эканмиз. Биз адвокатлар Президентни давлат программасини қўллаб-қувватлашда, коррупцияга қарши курашда, қонун устиворлигини таъминлаш ва фуқаролврни Конституциявий ҳуқуқ ва эркинлигини, қонунийликни таъминлашда фаол бўлишга, Ватан равнақи учун курашишга ҳммиша тайёрмиз! Бу Ватан барчамизники ва биз уни авраб-асрашимиз керак!



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация