Давлат байроғи ва унинг тасвиридан фойдаланиш чекловини бекор қилиш таклиф этилмоқда



 
  Расм манбаси : Новости Узбекистана

“Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистон давлат байроғидан фойдаланиш тартибига ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда. Партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тайёрлади, деб хабар беради Turon24.

Партия қонунчиликдаги давлат байроғидан ва унинг тасвиридан фойдаланишдаги муайян чекловларни олиб ташлаш таклифини илгари сурмоқда. Унга кўра, жаҳон тажрибасидан намуна олган ҳолда (кўплаб мамлакатларда фуқаролар давлат байроғидан эркин фойдалана олади), Ўзбекистон фуқароларига давлат байроғидан ҳамда унинг тасвиридан фойдаланиш имконияти бериш кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасида давлат байроғини майдонлар, бинолар, хоналар ва транспортларда (унга нисбатан зарур ҳурматни таъминлаш шарти билан) ўрнатиш, кўтариш ҳамда давлат байроғи тасвиридан фойдаланиш мумкинлиги айтилган.

Шунингдек, давлат байроғи ва унинг тасвиридан тижорат мақсадларида ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни, ишларни, хизматларни илгари суриш учун (давлат байроғи қадр-қимматига путур етказмаган ҳолда) фойдаланиш имкониятини бериш таклиф этилмоқда.

2018-11-19 16:49:46  |  2548 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация