Давлат идораси пора таклиф этган шахсларни фош этган ходимларига пора миқдоридан ортиқ мукофот ваъда қилмоқда



 
  Расм манбаси : Depositphotos

Ижтимоий тармоқларда Давлат ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси томонидан тасдиқланган “Пора таклиф этган шахсларни ваколатлари органлар томонидан фош этишда ташаббус кўрсатган ходимни моддий рағбатлантириш шакли ва миқдори” ҳақидаги буйруқ иловасининг расми тарқалди.

Унга кўра, пора таклиф қилган шахсни фош қилган қўмита ходимлари учун таклиф қилинган пора миқдорича, ҳатто ундан бир неча баравар ортиқ пул мукофоти ва қўшимча рағбатлантиришлар белгиланган.

Масалан, 50 минг сўмдан 2,5 млн сўмгача пора таклиф қилинган бўлса, ходим, пора берувчини фош қилгани учун мазкур сумманинг 3 баравари миқдорида мукофот олади.

Пора миқдори 2,5 млн.дан 5 млн. сўмгача бўлганида эса мукофот пули 7,5 млн. сўмга етади. Шунингдек, таклиф этилган сумманинг 2,5 млн.дан ортган қисмининг 2 бараварича қўшимча пул берилади.

15 млн.дан 35 млн. сўмгача бўлган порадан воз кечган ходимлар эса пора миқдорича ва ундан кўпроқ мукофот пулларидан ташқари, қўшимча дам олиш кунлари, санаторийда дам олишга йўлланма ва хорижда малака ошириш каби имтиёзларга эга бўлишлари мумкин.

Turon24 агентлиги мухбири бу ҳужжатнинг ҳақиқий ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида қўмита билан боғланди.

“Мазкур ҳужжат ҳақиқаттан ҳам қабул қилинган. Фақат бу қўмита тизими учун бўлиб, тизимдаги ходимларга фуқаролар томонидан пора таклиф қилинганда ходим бу ҳолатни фош этишда ташаббус кўрсатса ва унга жиноий иш очилса ходимга иловада кўрсатилган рағбатлантиришлар берилади”, деди қўмита матбуот хизмати ходими Неъмат Отамуродов.

2018-11-15 17:26:53  |  726 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация