2018 йилнинг 9 ойи давомида судларда 28 730 та жиноят иши кўрилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида жиноят ишлари бўйича судлар 36889 кишига нисбатан қўзғатилган 28730 та ишни кўриб чиққан. Мазкур кўрсаткичлар 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 37,9 ва 36,5 фоиз камайган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълумот берди.

Маълумотга кўра, ўтган даврда 590 киши оқланган ва реабилитация қилинган. Судланган шахслар сони 27193 тани ташкил этиб, шундан 6696 кишига озодликдан маҳрум қилиш ва 18900 кишига бошқа турдаги жазолар тайинланган. 1597 нафар шахс эса шартли ҳукм қилинган.

Шунингдек, 2449 киши озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинган. 23487 киши жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган. 7216 кишига тайинланган жазо енгили билан алмаштирилган. 5462 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан айрим жиноятлар, хусусан, қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ўғирлик, пора олиш ва бериш каби жиноятлари учун судланганлик кўрсаткичлари камайган.

Ҳисобот даврида ярашув институтининг самарали қўлланиши натижасида 6914 киши жиноий жавобгарликдан озод этилган.

Етказилган 294,2 млрд сўмдан зиёд моддий зарарни қоплаган 2980 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

13096 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 46 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати назорат тартибида 1191 кишига нисбатан қўзғатилган 917 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судларнинг 655 нафар шахсга нисбатан чиқарган қарорлари бекор қилинди ва 433 кишига нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

2018-11-07 17:39:39  |  1809 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация