«Қораланган» оқловчи оқланди!



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

...Адвокат Тўлқин Саматов ўз ишхонасида ишлаб турган пайтида мижоз сифатида ташриф буюрган Анора синглиси Шалоланинг турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳини бекор қилишга доир фуқаролик ишида иштирок этиши учун адвокат билан аввал келишилганига кўра хизмат ҳақи сифатида 600 минг сўм берди. Адвокат пулни олиб, шартнома расмийлаштирди ва мижозга имзолатиб олди. Шу ернинг ўзида иш юритувчига қўнғироқ қилиб, ордер ҳам расмийлаштирди.

Фақат бу пайтда Т.Саматов қариндошининг дафн маросимига шошилиб тургани боис, томонлар ҳозирча ажрашиб, тушдан кейин яна кўришишга келишдилар. Яъни адвокат пулни кирим қилиб, шартномани рўйхатдан ўтказиб, бир нусхасини тайёрлаб қўяди, Анора эса синглиси Шалоланинг никоҳ гувоҳномаси нусхасини олиб келади...

...Аммо иш бу келишув бўйича учрашишгача етиб бормади. Адвокат қариндошининг дафн маросимида иштирок этиш учун ўз автомашинасида турмуш ўртоғи билан Кармана туманига кетаётганида уларни ЙҲХХ ва МХХ ходимлари тўхтатиб, адвокатни Навоий шаҳридаги ишхонасига олиб келишди. Бу ерда адвокат фирибгарлик йўли билан 600 минг сўм олганликда айбланиб, “ашёвий дадил билан ушланди”.

Ҳа, адвокат “нозик жойидан тутилди”!

Т.Саматов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят – “фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш” жиноятини содир қилганликда айбли деб топилиб, унга жазо тайинланди.

Замон ўзгарди. Судьялар амалда мустақилликни ҳис қила бошлади. Буюртмага кўра чиқарилган, оғир жазоли ҳукмлар ҳам бирин-кетин оқлов ҳукмлари билан бекор қилина бошланди. Бу эса, табиийки, алами ичида қолган адвокатимизни ҳам руҳлантирди. Мазкур ҳукм устидан кассация тартибида шикоят ёзди. Жиноий ишда кўрсатилган ўз ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги ҳақида важлар келтириб, оқлов ҳукми чиқарилишини сўради.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-26 20:19:00  |  454 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация