«Шоҳи Зинда» зиёратгоҳи



 
  Расм манбаси : novotours.uz

Самарқанд шаҳрида жойлашган, шу ном билан машҳур мақбара Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг амакиваччалари, саҳобий Қусам ибн Аббос (р.з.)га тегишлидир.

Адабиётларда Қусам ибн Аббос (р.з.)нинг милодий 677 йили Самарқанд шаҳри намозгоҳида шаҳид бўлгани айтилади. Шунингдек, унинг Уструшонани фатҳ этиш учун бўлган жангларнинг бирида шаҳид бўлгани ҳақидаги ривоят ҳам кенг тарқалган.

Афросиёб майдонидан жануб томонда, қияликда жойлашган мақбара XI асрда қурилган. Мақбарага киришда 1404–1405 йилларда эронлик уста Саид Юсуф Шерозий томонидан ясалган эшик бор. Ҳамон яхши сақланиб турган ушбу нақшинкор эшикда фил суягига чиройли ҳуснихатда ҳадислар битилган. Эшик ортида XI асрда ишланган нақшинкор минора қад ростлаб турибди. Миёнхона ўзига хос услубда қурилган, моҳир усталар томонидан бетакрор нақш ва безаклар билан ишлов берилган хоналарга бошлайди. Булар – катта масжид, чиллахона, зиёратхона ҳамда туғхонадан иборат. Йўлакнинг охири Қусам ибн Аббос (р.з.)нинг мақбарасига олиб боради. Унга Амир Темур даврида нақшинкор сопол кошинлар билан безак берилган.

Шоҳи Зинда зиёратгоҳининг иккинчи қисми қирқ зинадан бошланади. Бу ерда бутунлай ўзгача давр ва меъморчилик ечимлари мавжуд. Жумладан, номдор саркардалардан Амир Ҳусайн ва унинг онаси дафн этилган обида учун меъморчиликнинг энг нозик услублари танланган. 1376 йилда қурилган ушбу маҳобатли мақбарадаги файз ва фусункорлик хаттотларнинг ёзувлари билан янада гўзаллашган.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-26 17:14:56  |  3567 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация