Маҳкумлар тарбияси кимнинг қўлида?



 
  Расм манбаси : Матрица.kz

Жамиятни демократлаштириш ҳақида сўз кетар экан, жазони ижро этиш муассасаларида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши масаласини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Аммо, афсус билан айтиш керакки, йиллар давомида юртимизда бу борада анча-мунча муаммолар тўпланиб қолди.

Жумладан, қамоқ жазосидан асосий мақсад жазони ўтаётган маҳкумларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаб, ахлоқан тузалган, яъни содир этган қилмишининг жамият учун хавфли оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда жамиятга қайтариш, бундан кейин улар томонидан ўз оилалари, жамият ва давлатга бирон-бир тарзда зиён етказилмаслигига эришишга қаратилмоғи лозим. Бунинг учун эса профлактик тушинтириш тадбирларини самарали йўлга қўйиш талаб этилади. Яъни барча ҳуқуқни мухофаза қилиш тизимлари қатори жазони ижро этиш муассасаларида ҳам шахсий таркиб ва махсус контингентлар билан ишлайдиган психологлар иш олиб боришлари керак.

Шуни инобатга олган ҳолда бугун амалда бу борада ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда ва буни, албатта, ижобий ҳолат сифатида эътироф этиш керак. Аммо бу борада ечимини кутаётган муҳим бир муаммо борки, аксарият жазони ижро этиш мауссасаларида шахсий таркиб ва махсус контингентлар билан ишлайдиган психолог лавозимлари малакали психолог мутахассислар билан таъминланган эмас. Аксарият ҳолда бу лавозимга психология фанидан умумий йўналишда таълим олган бошқа соҳа мутахассислари бириктирилганига гувоҳ бўламиз. Бунга эса, табиийки, кадрлар танқислиги сабаб бўлмоқда. Зеро, ҳозирда юриспруденция йўналишидаги ва яна бошқа бир қатор олий ўқув юртларида таълим дастурига психология ҳамда пенитенциар психология ва педагогика фани киритилган, ҳатто бу йўналишда кафедралар ҳам мавжуд бўлса-да, улар етиштириб бераётган кадрлар ихтисослашуви бўйича ҳам, сони бўйича ҳам эҳтиёжни қондира оладиган даражада эмас.

(Батафсил ўқиш учун “Advokat” журналининг кейинги сонларини кузатиб боринг).

2018-10-25 21:44:29  |  257 |   0     Тўлқин Тўхтасинов  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация