Акасининг жиноят ишини пора эвазига ёпишни сўраган укага ҳам “иш” очилди



 
  Расм манбаси : Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

Наманган шаҳар ИИБ тергов бўлими терговчиси раҳбариятга билдирги билан мурожаат қилиб, ЖКнинг 166-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган А.Ю.нинг укаси пора таклиф қилаётгани ҳақида хабар берган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «Дарё».

Ушбу шахс пора эвазига жиноят ишининг акасига нисбатан бўлган қисмини ёпиб беришни сўраган.

Мазкур билдиргига асосан вилоят прокуратураси ва вилоят ИИБ ўз хавфсизлиги бўлими ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда ички ишлар идораси биносида А. исмли шахс терговчига пора сифатида 500 000 сўм бераётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

2018-10-15 15:36:48  |  2323 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация