Яна бир амалдор пора билан қўлга тушди



 
  Расм манбаси : politeka.net

Шу йилнинг 3 октябрь куни фуқаро А.С. Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилиб, ундан пора талаб қилишганини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига таяниб, "Xabar.uz" маълум қилмоқда.

Ўзини Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари деб таништирган шахс фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун Бўстонлиқ туманидаги туризм учун ажратилган заҳира ерлардан 3 гектар ер майдони олиб беришга ваъда қилиб, эвазига олдиндан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пул беришини талаб қилган.

Шу куни вазирликнинг тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишловчи Ж.Н. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасида ариза муаллифидан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-07 16:06:20  |  2121 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация