Автомобилга ишончнома – уни учинчи шахсга ишончнома асосида топшириш ҳуқуқини беради



 
  Расм манбаси : akimbobaltimore.com

Ўзбекистонда қайта ишончнома бериш ҳуқуқи билан автомобилни бошқариш учун ишонч қоғози бериш ҳуқуқини расмийлаштиришга рухсат этилмоқда. 2001 йилдан буён амал қилиб келаётган тақиқ Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсларга беришни тартибга солиш тўғрисида” 2001 йил 28 августдаги 354-сон қарорига кўра амал қилиб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 2018 йил 24 октябрдаги 863-сонли қарори билан юқорида тилга олинган 354-сонли қарорнинг 4-банди учинчи хатбошиси чиқариб ташланди.

Энди фуқаролар ўзлари ишонч берган инсонларга бошқа шахсга худди шундай ишонч қоғози расмийлаштириш ҳуқуқини бера оладилар. Берилаётган ваколатлар ҳажми камроқ бўлиши мумкин, лекин ортиқ бўлмаслиги, қайта ишончнома бериши ҳуқуқи асосий (“дастлабки”) ишончномада акс этиши керак. “Иккинчи” ишончнома ҳам нотариал тартибда тасдиқланади.

Ўз ваколатларини қайта ишончнома билан топширган шахс асосий ишончномани берган шахсга янги ишонч билдирилган инсоннинг исм фамилияси ва яшаш манзили ҳақида маълумот бериши шарт. Хабардор қилиш шундай амалга оширилиши керакки, хабардор қилинганлик факти ҳужжат билан ўз тасдиғини топиши лозим. Агар бу иш қилинмаса, кейинги ишончномани қўлга киритган шахснинг хатти-ҳаракатлари учун олдинги ишончномани олган шахс жавобгар бўлади. Асосий ишонч қоғози қайтариб олинганда, муддати тугаганда ёки бошқа сабаблар билан тугатилганда кейинги берилган ишонч қоғози ҳам ўз кучини йўқотади.

Бундан ташқари, энди Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган шахсларга автомототранспорт воситаларини ишончнома орқали беришни ҳам расмийлаштириш мумкин. Бу ҳам 17 йил давомида тақиқланган эди.

2018-10-27 18:08:34  |  876 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация