Коронавирус қамоқ жазосига муносабатни ўзгартира оладими?



 
  Расм манбаси : РИА Новости

Таҳририятдан: Мақола «Новая газета» нашрида эълон қилинган бўлиб, ўзбекча таржимаси Kun.uz’дан кўчириб босилмоқда.

Коронавирус инфекцияси инсон жамиятларини ўзгартиради. Эҳтимол, пандемия чоғида фуқароларнинг катта қисми ўз уйида изоляцияланган мамлакатларда қамоқхоналардан фойдаланишни қисқартириш узоқ муддатли оқибатларга айланар…

Озодликдан маҳрум этиш — қамоқхона ёки колонияга жойлаштириш — ҳамон бир қатор мамлакатларда қўлланилиб келинмоқда, гарчи криминологларнинг фикрича, алоҳида жуда кам ҳоллар истисно қилинса, махсус муассасаларга қамаш ҳеч қандай тарбиявий таъсирга эга эмас. Жиноятга қарши курашиш сиёсатга таъсир ўтказувчи омиллардан бири фуқароларнинг жиноятчилар ва жазога нисбатан талабларидир.

Мавзуга доир: Ҳуқуқшунос айрим тоифа маҳкумларни афв этиш таклифини билдирди

Россияда ҳуқуқбузарларга қарши жазоловчи муносабат кенг тарқалган ва «ўғри қамоқхонада ўтириши шарт», қабилидаги қараш шаклланиб бўлган. Озодликдан маҳрум этишни аксарият одамлар адолатли ва ўринли жазо деб билишади, қамоқхона ва колонияга муқобил бўлган озодликни чеклаш, мажбурий ишлар, ахлоқ тузатиш ишлари ва жарималар — жуда енгил жазо сифатида қабул қилинади.

Ҳокимият ҳам халқ ўртасида кенг тарқалган бундай жазолаш истагини жон-жон дея қабул қилиб, жиноятчиликка қарши кураш сиёсатига доир қарорларида, шунингдек, суд ҳукмларида уларни акс эттиради.

COVID-19 пандемиясининг оқибатларидан бири озодликнинг чекланиши бўлмоқда — дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ойлаб уйларини тарк этолмай қолишди. Ҳаттоки энг яқин дўконга бориш имкониятидан маҳрум этувчи бу чеклов борган сари оғир чора сифатида қабул қилинмоқда.

Яъни, коронавирус эркин ҳаракатланиш қадриятини янада ёрқинроқ кўринишда намоён этиб берди.

Шунинг учун тахмин қилиш мумкинки, инсонларнинг қамоқхонага тиқишдан кўра инсон озодлигини чеклашга бўлган муносабати ўзгаради — ўз яшаш жойини тарк этишга ёки маълум бир муддатга узоқлашишга нисбатан тақиқ қатъийлиги бўйича қамоқхонага жойлаштиришдан кам бўлмаган реал жазо сифатида қабул қилина бошлайди.

Қамоқхонадан воз кечиш имкониятини доимо излаш ёки ундан фойдаланишни ҳаддан ташқари қисқартириш зарурияти ҳақида етакчи криминологлар, жумладан, Финляндиядаги қамоқхоналар ислоҳотини амалга оширганлар ёзишган.

Финляндияда XX асрнинг иккинчи ярмида қамашни бошқа турдаги жазолар билан алмаштириш, қамоқ муддатини қисқартириш ҳисобига маҳбуслар сонини бир неча мартага қисқартиришга муваффақ бўлинган, бироқ бу жиноятчилик динамикасига умуман таъсир кўрсатмаган. Яъни, жиноятга қарши курашиш сиёсатини сезиларли тарзда юмшатиш жиноятчилик даражасини оширмаган.

Финляндия адлия вазири вазифасида ишлаган, ислоҳотларда муҳим рол ўйнаган криминология профессори Инкери Анттила хоним ўзининг қамоқхонани минималлаштириш ғоясини изчиллик билан ҳимоя қилиб келган.

Унинг фикрича, қамоқхона қонунчилик нормаларни бузувчиларни муҳокама қилиш қатъийлиги драмалаштиради. Лекин қамоқхонанинг асосий функцияси бўлмиш — жиноятчиликнинг олдини олиш учун, жазонинг муқаррарлиги таъминланган бўлса оғирлиги камроқ бўлган чоралар билан ҳам кифояланиш мумкин: «Агар потенциал ҳуқуқбузар қўлга тушиш эҳтимоли жуда катта эканлигини билса, бу ҳолатда енгил жазо ҳам унга кифоя қилади.

Биз барчамиз умумий превенцияга (огоҳликка) қамоқхонадан фарқли санкциялар воситасида эришишга интилишимиз лозим. Қамоқхонага қамаш учун зарурият бўлганда эса қисқа муддатга озодликдан маҳрум этишдан фойдаланишимиз керак».

«Қамоқхона керак, — дейди Анттила, — фақатгина бошқа мос муқобил топилмаган ҳолатгача.

Гарчи қамоқхоналарни жазо тизимидан йўқотиб бўлмаса-да, ундан фойдаланишни қисқартириш ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Жамият қамоқхонага жойлаштиришга муқобил бўлган янгиликларни ахтариши, қамоқхоналардан фойдаланиш эса минимумга туширилиши керак.

Озодликдан маҳрум этилиш билан боғлиқ бўлмаган барча санкциялар умумий превенция нуқтаи назаридан жуда юмшоқ жазо эканлиги борасида қатъий туриб олганлар санкцияларнинг реал қатъийлиги доимо ўзгариб туриши хусусидаги фактни инобатга олишмайди (Инкери Анттиланинг «Қатағонсиз назорат?» эссесидан).

Коронавирус инфекцияси пандемияси шароитида, эҳтимол, санкциялар қатъийлигининг айнан шундай ўзгариши рўй бераётган бўлса не ажаб?

Атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ҳуқуқбузарларни соғлиғидан мосуво қилиб, оиласи билан алоқалардан узиб, мустақил қарор қабул қилиш кўникмасдан маҳрум қилиб нега қамоқхона ва колонияларга жойлаштириш керак, ҳолбуки, озодликни чеклаш ва ўз турар жойи ҳудудини маълум муддатга тарк этмаслик каби бошқа жазо чораларидан фойдаланиш мумкин-ку, деган саволни пандемия янада билинарли ва аҳамиятли қилиб қўймоқда.

Мишел Фуко ўзининг «Назорат қилиш ва жазолаш. Қамоқхонанинг туғилиши» китобида XVII ва XVIII асрларда рўй берган ўлат эпидемияси қамоқхона интизоми механизмининг ривожланишига таъсирини ёритади. Агар мохов касаллиги яккалаб қўйишни пайдо қилган бўлса, ўлат — муҳит бўйича қатъий бўлиш ва назоратни.

Умид қилиш мумкин, 2020 йилги коронавирус инфекцияси пандемияси бошқа йўналишда — зўравонлик билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар учун қамоқхоналардан фойдаланишдан воз кечиш ҳаракатига ёрдам беради.

Бу нафақат маҳбусларни боқиш учун сарфланадиган (коронавируснинг иқтисодий оқибатлари туфайли тақчил бўлиб қолган) бюджет маблағларининг каттагина қисмини тежайди, шунингдек ҳуқуқбузарлар ва уларнинг оилаларга етказиладиган кераксиз азоблардан жиноятчилик даражасини оширмасдан халос қилади.

Россия учун эса COVID-19 эпидемияси «қамоқхоналар мамлакати» сафидан чиқиб, мўътадил жиноятчиликка қарши кураш сиёсатига ўтиш учун имконият бўлиб қолиши мумкин.

Россиядаги тергов изоляторлари, қамоқхоналар ва колонияларда айни пайтда 517 минг киши сақланмоқда.

Аҳолиси сони турлича бўлган давлатларни таққослаш учун криминологлар 100 минг аҳолига маҳбуслар сонидан фойдаланишади. Бу кўрсаткич бўйича ҳам, маҳбуслар сони бўйича ҳам АҚШ ҳисобланади: у ерда 100 минг фуқарога 655 нафар маҳбус тўғри келади.

Россия 100 минг кишига 359 маҳбус билан жаҳонда 10-ўринни эгаллайди. АҚШ ва Россиядан ташқари маҳбуслар сони кўп бўлган «қамоқхоналар мамлакати» рўйхатида Сальвадор, Туркманистон, Таиланд, Руанда, Куба, Панама, Коста-Рика ва Бразилия бор. Бу мамлакатларда маҳбуслар сонининг кўплиги жиноятчилик даражаси баланд эканлиги билан эмас, жиноятчиликка қарши курашиш сиёсати қатъий эканлигини билан боғлиқ.

Криминологик тадқиқотлар жиноятчилик даражаси ва маҳбуслар сони ўртасида алоқа йўқлигини кўрсатмоқда.

Лекин постсовет давлатларининг барчасида (Беларусь ҳисобга олинмаса), аҳоли таркибида маҳбуслар улуши Россияга нисбатан жуда кам. Масалан, ҳар 100 минг аҳолига Қозоғистонда 157, Сербияда — 156, Украинада — 147 маҳбус тўғри келади.

Искандер Ясавеев,

Олий иқтисодиёт мактаби илмий-тадқиқот университетининг катта илмий ходими, социология фанлари доктори (Санкт-Петербург)

2020-04-24 12:54:00  |  1709 |   0  | 

2 изоҳлар

Жуда қизиқ мақола. Буни ўқиган кишини бехосдан фикрлашга эҳтиёжи қўзғалади(ундайди). Жаҳон ҳуқуқ амалиётида жуда кўп давлатлар, шу жумладан, бизни мамлакатимиз ҳам маъқуллаган халқаро ҳуқуқ нормалари бор. Улар мисолига Халқаро инсон ҳуқуқлари декларацияси, Сийсий ва фуқаролик ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт ва бошқаларни киритиш мумкин. Бу оламшумул ҳужжатларда инсон қадри, ҳуқуқи, эркинликлари ва озодлиги кабилар ва асосан уларни ҳимоясини сўзсиз таъминлаш тўғрисида гап боради. Бу эркинликларнинг энг зарурларидан бири инсонни ҳаракатланишга бўлган эрки. Шунинг учун ҳам бу ҳуқуқ давлатларнинг Конституцияларида алоҳида белгилаб қўйилади. Шундай эрклар жамламасини ўз ичига мужассам қилган озодлик эса, Конституцияларда белгиланишдан ташқари, улар реал таъминланиши зарур. Юртимизда озодликдан чеклаш тўғрисида қарор чиқариш ҳуқуқи, амалдаги жиноят-процессуал қонунида фақат судларга берилган. Бирор бир норматив ҳужжат ва ҳаттоки Конституция ҳам давлат ижро органи томонидан махсус комиссия тузиб унга ваколат бериш ҳуқуқини белгиламаган. Ҳозирги ҳолатни ажойиб илмсизлик асосида қилинган амалиёт деб баҳолашим мумкин. Чунончи, ҳар қандай фавқулодда вазиятда Поезидентга кўмакчи бўлган Олий мажлиснинг доимий фаолиятга асосланган қуйи-қонунчилик палатаси мавжуд. Мазкур палата Президент қарорларини тасдиқлаш учун кўриб чиқиш ва керак бўлса президентга янги вақтинчалик конституциявий қонунларни кўриб чиқиш таклифи билан чиқиши мумкин. Чунки, озодликка бўлган ҳуқуқ Конституция асосида мустаҳкамланади ва уни чеклаш ёки маҳрум қилиш ижро органи томонидан амалга оширилиши мумкин эмас. Энг ачинарлиси пандемия даврида парламент бирор марта ҳам ҳукуматни фавқулодда ва муваққат ҳисоботни тинглашни ҳам хоҳламади. Савол туғилади, шу шароитда парламент қани? У лаёқатлими? Кечирасизу, бундай жиддий масалаларни эътиборсиз қолдирган парламент ва унинг практикаси кимга керак ...?(!) Фикримча, парламент озгина бўлса ҳам ҳолатга лаёқат билдирганида шу депутат билан бўлган можаро мисолидаги, айрим ИИО ходимлари ва уларнинг айрим раҳбарлари фаолиятига нисбатан бўлаётган эътирозларнинг, суистеъмолликнинг,...ўзлаштиришларнинг олдини олинган бўлармиди...?(!) Лекин, пандемия бизларга сабоқ бўлди ва келажакда ўзини ижобий таъсирини, маҳсулини беради деб умид қиламан.

Жуда қизиқ мақола. Буни ўқиган кишини бехосдан фикрлашга ундайди. Жаҳон ҳуқуқ амалиётида жуда кўп давлатлар, шу жумладан, бизни мамлакатимиз ҳам маъқуллаган халқаро ҳуқуқ нормалари бор. Улар мисолига Халқаро инсон ҳуқуқлари декларацияси, Сийсий ва фуқаролик ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт ва бошқаларни киритиш мумкин. Бу оламшумул ҳужжатларда инсон қадри, ҳуқуқи, эркинликлари ва озодлиги кабилар ва асосан уларни ҳимоясини сўзсиз таъминлаш тўғрисида гап боради. Бу эркинликлардан энг зарурларидан бири инсонни ҳаракатланишга бўлган эрки. Шунинг учун ҳам бу ҳуқуқ давлатларнинг Конституцияларида алоҳида белгилаб қўйилади. Шундай эрклар жамламасини ўз ичига мужассам қилган озодлик эса, Конституцияларда белгиланишдан ташқари, улар реал таъминланиши зарур. Юртимизда озодликдан чеклаш тўғрисида қарор чиқариш ҳуқуқи, амалдаги жиноят-процессуал қонунида фақат судларга берилган. Бирор бир норматив ҳужжат ва ҳаттоки Конституция ҳам давлат ижро органи томонидан махсус комиссия тузиб унга ваколат бериш ҳуқуқини белгиламаган. Ҳозирги ҳолатни ажойиб илмсизлик асосида қилинган амалиёт деб баҳллашим мумкин. Чунончи, ҳар қандай фавқулодда вазиятда Поезидентга кўмакчи бўлган Олий мажлиснинг доимий фаолиятга асосланган қуйи-қонунчилик палатаси мавжуд. Мазкур палата Президент қарорларини тасдиқлаш учун кўриб чиқиш ва керак бўлса президентга янги вақтинчалие констиьуциявий қонунларни кўриб чиқиш таклифи билан чиқиши мумкин. Лекин, озодлик ҳуқуқи Конституция асосида мустаҳкамланади ва уни чеклаш ёки маҳрум қилиш ижро органи томонидан амалга оширилиши мумкин эмас. Энг ачинарлиси пандемия даврида парламент бирор марта ҳам ҳукуматни фавқулодда ва муваққат ҳисоботни тинглашни ҳам хоҳламади. Савол туғилади, шу шароитда парламент қани? У лаёқатлими? Кечирасизу, бундай жиддий масалаларни эътиборсиз қолдирган парламент поактикаси кимга керак. Фикримча, парламент озгина бўлса ҳам ҳолатга лаёқат билдирганида шу депутат билан бўлган можаро мисолидаги, айрим ИИО ходимлари ва уларнинг айрим раҳбарлари фаолиятига нисбатан бўлаётгаг эътирозларнинг олдини олинган бўлармиди...?(!) Лекин, пандемия бизларга сабоқ бўлди ва келажакда ўзини ижобий таъсирини, маҳсулини беради деб умид қиламан.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация