Ҳуқуқшунос айрим тоифа маҳкумларни афв этиш таклифини билдирди



 
  Расм манбаси : today.kz

“Чекловлар даврида оиласи билан алоқалари узилган, учрашувлар тақиқланган бир шароитда маҳкумларнинг аҳволини тасвирлаш қийин”

Ушбуни инобатга олган ҳолда ҳуқуқшунос Нуриддин Муродов ўзининг Телеграмм қанотида қуйидагича таклиф билдиради:

“Бугунги карантин шароити ва унинг оқибатлари маҳкумларнинг жуда кўпчилигини минг пушаймонга солаётганлиги, улар ўз оиласидан одатий ҳаёт тарзидагидан кўра минг карра ортиқ хавотирга тушаётганини фикрдан ўтказишнинг ўзиёқ кўп нарсани изоҳсиз англатади.

Шу асосда, улар оилаларининг жамиятда тўлақонли ўрнини сақлаб қолиш, шу оилалар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ҳамда бугун қаттиқ карантин режимида ишлаётган ЖИЭМларда пандемияга қарши эҳтимолий чораларни амалга ошириш мақсадида, айрим тоифа маҳкумларни авф этиш таклифни билдираман”.

Маҳкумларни афв этиш нега керак?

“Пандемия қарши карантин чекловлари ҳамда карантиндан кейинги бир қанча муддат иқтисодиётимиз, озиқ-овқат хавфсизлигимизга бўлган энг кам таъсир ҳам кўплаб оилаларнинг ижтимоий аҳволига ўз-ўзидан таъсир ўтказиш эҳтимоли бор.

Айниқса, бу жараён, бугун кўпчилик эътиборидан четда қолаётган “жазони ижро этиш муассасалари ва маҳкумлар”га нисбатан инсонпарварлик нуқтаи назаридан ёндашишни ҳам тақазо этмоқда.

Карантин жараёнида оила боқувчиси бўлгани ҳолда жазони ижро этаётган маҳкумлар ва уларнинг оиласини, шунингдек, ўз оиласидан узоқда жазони ижро этаётган маҳкумлар ҳамда улар оила аъзоларини ижтимоий инқирозли ҳолатларга олиб келиши мумкин”.

Кимларни афв этиш мумкин?

Бундай тоифа маҳкумларни аниқлаш учун, муаллифнинг фикрича, “аввало, қонун ҳужжатларига мувофиқ,  карантин шароитида муайян маҳкумнинг ўз оиласидаги боқувчилик роли, маҳкумнинг шахси, соғлиғи, оиласининг ижтимоий аҳволи, оиласида боқувчи эканлиги, содир этган жиноятини оғрилик даражаси, жазонинг маълум қисмини ўтаганлиги, жазони ижро этиш жойидан берилган тавсия”лар инобатга олиниши керак.

Маҳкумларнинг оилавий аҳволи эса “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда ИИВ вазирлигининг қуйи тизимларинг таклиф-хулосаси асосида тезликда аниқланиши мумкин”. 

Таклифга қонуний асос

Муаллифи ўз таклифининг амалга оширилишига қонуний асос борлигини ҳам эслатиб ўтади:

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, Президент амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдимнома киритади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этади.

Маҳкумларни авф этиш “Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом”га кўра амалга оширилади.

Бироқ, ушбу низомда пандемия ёки эпидемия хавфи шароитида авф этиш масаласи тартибга солинмаган.

Лекин, пандемия ёки эпидемия хавфи остида маҳкумларни авф этиш жаҳон амалиёти мавжуд.

Пандемия – синовли кунлар бошқа халқлар қатори халқимизни ҳам синовдан ўтказаётга дамларда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган тезкор чора-тадбирлар барча соҳаларни талофатсиз фаолият юритиши ҳамда халқимизнинг саросима ва тушкунликка тушмаслигига асос бўлиб хизмат қилаётир.

Бироқ, пандемиянинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари Жаҳон иқтисодида кўзатилаётгани каби, Республикамиз иқтисодиёти ва кундалик хаёт тарзигага ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди”.

Таклифга маънавий туртки

“Яна бир гап, муҳтарам юртбошимизнинг халқимизга хос инсонпарварлик қадриятини намоён этиб, тизимли равишда маҳкумларни кечириши уларнинг оила аъзоларига, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари ҳамда амалда юзлаб соғлом оилалар жамиятга қайтаётганлиги ҳам ушбу таклифни билдиришимга яна бир асос бўлди.

 Айтмоқчиманки, бунгунги вазият инсонга бериладиган умрни нақадар қадри ва қиммати баланд эканлигини, инсоннинг ўз айбини англаб йитиши учун унга берилган фурсат ҳам шу қадар оз эканлигини исботлаб берди”.

Таҳририятдан: Шу ўринда эслаб ўтадиган бўлсак, сал аввалроқ адвокат Абдумалик Абдуллаев бугунги карантин шароитини инобатга олган ҳолда эҳтиёт чораси сифатида қамоқда ушлаб турилган маҳбусларнинг эҳтиёт чорасини очиққа ўзгартириш таклифи билан чиққан эди. Бу таклиф кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди ҳам. Аммо битта савол очиқ қолмоқда, бундай таклифларни бугун қайси масъул идора шошилинч ўрганиб кўриб, қарор қабул қилади? Ахир уларда кўтарилаётган масала айнан бугун учун муҳим-ку! Шунга кўра ўқувчиларимиз, жумладан, ҳуқуқшунос ва адвокатларимиздан мазкур тартиб юзасидан ҳам мулоҳазаларини кутиб қоламиз...

2020-04-19 00:54:30  |  573 |   0  | 

11 изоҳлар

Май 26, 2020  23:52

1.JASURBEK

Muxtaram PREZDENDIMIZ Bor bolsinlar umurlari uzoq bolsin

Май 17, 2020  01:12

2.Лобар Тохировна

Хакикатдан хозирги вактда ва хозирги холатларда жуда тугри таклиф берилган. Шахсни килган жиноятини ижтимоий огир енгиллигига ва оилавий ахволини хисобга олган холда афв кулланилса яхши буларди.

Апрел 22, 2020  23:33

3.Мавлуда

1йилдан ошди углим Бухорода Короул бозорда 8.6 берган олдига боролмаиман шу неча йиллардан бери уиимиз йук ижарама ижара юриб ижарани пулларини тулолмаи кйиналганимизни куриб болам чидолмаи жиноят килиб юборди Агар бир уиимиз булганда шу ишлар булмас эди ешим 62 хеч кимим йук кура оламанми йукми билмиман икки хаелим боламда нима булдикин уям мени уилавотган булса керек онам каиларда юрибдикин сарсон булиб деб

Апрел 22, 2020  22:52

4.Muzaffarova Nargiza

Turmush o'rtog'im Muzaffarov Sarvar Boqijon o'g'li 31.01.1992 yilda tug'ilganla. 19.05.2019 yili kuni jinoyat sodir etganliklari uchun ulaga nisbatan jinoyat ishi ochildi va ishlari sud jarayonida ko'rib chiqildi ulaga nisbatan 5 yil 6 oy muddatga qamoq jazosi qo'llanildi. 1 nafar o'g'il farzandim bor hojeynim qamalgan paytlarida farzandm 2 oyli edi hozirda 1 yoshu 1 oyli boldi. Hojeynim qamalganlaridan keyin qaynanam qizli uyimga jo'natvordila, uyimda onam va akam bn birga yashayapmiz .ozim kichkinaligimdan otasiz o'sganman hozir farzandim ada ada diganda yurelarim ezilib ketadi hich qaysi farzandi otasiz o'sishini holamiman bu ozimi boshimdan otgan hich kimga ravo ko'rmiman lekin ozimi hayotimda bu holat yana takrorlandi tori o'zlarini ayblari uchun qamoq jazosi qo'llanilgan lekin o'zlari bu ishdan juda afsusdala. Oilaviy sharoitim og'ir hozirda karantin sabab faqat onam ishlavotila. Shundayam baribir kam kostimiza bovotti yolg'iz onam yetqizishga qiynalvotila kamiga manam farzandim bn birga shetaman. Turmush o'rtog'imiyam avf qilishilani sorab qolardim shu norasida bolam uchun ulaniyam ishlarini ko'rib chiqlila 1 yil jazoni o'tadila. shulani inobatga olishilani sorab qolardim. Mahbuslaga nisbatan Prezidentimiza Shavkat Mirziyoyev Miromonovichi avf chiqarish to'g'rosidagi qarorlarini eshitib judayam quvonib kettim shunchali xalqimizi o'ylab shunaqa qaror chiqaribdila martabalari bundanda ulug' bosin...

Апрел 21, 2020  22:46

5.Каримова Гуласал

Мани турмуш уртогимни хам ДХХ терговга декабрда камалиб колдилар.килган ишлари растаможка таварни билмай ортиб такси килганлар.декабр ойидан буйон на курдии на телда гаплашдим.2 нафар йош болам бор хозирги Кунда хомиладорман ижарада тураман хужайнимсиз жуда кийналиб колдим.фарзандларим Хар куни деразадан караб дадасини кутишади.тергов ишлари тугаб енди пракратурага жунатишибди.Оллохим хаммамизни мушкулимизни осон килсин.

Турмуш уртогим 04 03 2020йил куни олиб кетишди Сабабини билмадим.Кейинчалик билсам 2 уртоги бн угрилик килишган экан 17 коп аммафос дейишса 40 коп деб аникладик дейишибди эгалари.Майли жиноят иши килишибди лекин хеч каерда ишламайди 11 ёшида ота онасидан етим колган котта опаси оиласидан орттириб 3 уги 1 сингисини уйлаб чикарган.Хозирда Турмуш уртогим Урмонов Гайратни узиниям вояга етмаган 3 нафар фарзанди бор.Оиласи томондан авф этишингизни сурардик.Суд булгинга кадар уйга келиб яшаши ун ёрдам беришингизни сурардик.Ишга борсам болалар ёлгиз колишяпти карагани одам йук карантин пайтида илтимос ёрдам беринглар.

Апрел 20, 2020  22:37

7.Нигора

Хар бир жазо утаетган шахсларни оилавий шароитини урганиб уз тасдигини топишида хар бир адвокат уз досесида йигган хужжатларини суралган жойга такдим этиб иш жараенини енгиллаштириш хам мумкин. Чунки хар бир махбусларнинг албатта химоя килган адвокатлари бор.

Апрел 20, 2020  22:34

8.Нигора

Хакикатдан хам бу таклиф жудаям тугри ва инсон кадриятини устунлиги оила мукаддаслигига инонган ходда оилавий шароити жуда огир булган оилалардан биттасини мисол тарикасида келтириб утмокчиман. Бутаев Рустам хозирги кунда жазо уташ манзилли каллониясида жазо утамокда. Жазо муддатининг тулик тугашига тахминан 1 йилу 8 ойлар бор. Лекин унинг турмуш уртоги Бутаева Аксана Леонтиевна умирбод 1чи гурух ногирони, узи мустакил бемалол харакат кила олмайди, уларнинг катта фарзандлари яни угли коллеж талабаси 2чи фарзандлари мактаб укувчиси. Уларнинг Бутаев Рустамдан бошка бокувчилари йук. Оилавий шароитлари анчадан бери жуда о6ир ахволда. БУТАЕВА АКСАНАга жаррохлик муолажаларини килиш зару булсада бирок турмуш уртоги жазо утаетганлиги боис анча кийналиб колишган. Агар хамкасибимиз берган таклифлари маккулланса канчадан канча огир шароитдаги оилаларнинг савобига колар эдик. Уларнинг хар бир норасида фарзандларидан тортиб барча якинлари дуо килишса канчадан канча савоблар оласизлар. ОЛТИН ОЛМА ДУО ОЛ ДУО ОЛТИН ЭМАСМУ деган макола ота боболаримиздан колган меросдур.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация