Ушлаш, тинтув ўтказиш ва ҳимоядан воз кечиш ҳаракатлари видеога туширилади



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Президент қарорининг ижроси кечикмоқда — 2020 йил 1 апрелдан жорий этилиши лозим бўлган нормалар ҳали Қонунчилик палатаси босқичидан ўтгани йўқ

Жиноят-процессуал кодексига қатор процессуал хатти-ҳаракатларни ўтказишнинг янги тартиб-таомилларини жорий этиш билан боғлиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишга доир қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда маъқулланди. Бу ҳақда ҚП депутати Расул Кушербоев маълум қилди.

Лойиҳада шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш каби ҳаракатларни видеоёзув орқали қайд этиш шартлиги белгиланган. Мазкур ҳаракатлар видео тасвирга олингани тўғрисида баённомада маълумот ёзиб қўйилади ва видеоматериал баённомага қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, ЖПКнинг амалдаги таҳририга кўра, фақат ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тарзидаги, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти тарзидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда қайд этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра бу тартиб 2020 йил 1 апрелдан, яъни эртадан жорий этилиши керак эди. Қарорда мазкур топшириқ бўйича Бош прокуратура, Олий суд, ДХХ, ИИВ, Адлия вазирлиги ижрочи этиб тайинланган.

Амалга киритиладиган бошқа янги нормаларда суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан ушлаб туриш тарзидаги, суд томонидан эса қамоққа олиш, уй қамоғи ёки экспертиза ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораси қўлланганида, ушбу мажбурлов чораси ҳамда унинг ушлаб турилган жойи тўғрисида дарҳол оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндошларига ёки яқин кишиларига хабар бериши, шунингдек бу ҳақда иш ёхуд ўқиш жойига маълум қилиши шартлиги кўзда тутилган.

Амалдаги кодекс бўйича шахсга нисбатан қўлланилган процессуал мажбурлов чораси ҳақида йигирма тўрт соатдан кечиктирмасдан яқинларига хабар қилинади.

2020-03-31 17:29:55  |  1601 |   0  | 

1 изоҳлар

Адвокатдан воз кечиш холатлари, фуқаро адвокат билан холи учрашиб гаплашиб олганидан кейин амалга оширилади ва расмийлаштирилади. Адвокатдан Воз кечиш ҳолатини баён этаётган вақтда гумонланувчини ёнида адвокат ўтирган бўлиши керак. Гумонланувчи аризани ўз қўли ва ўз хуснихатида ёзиб берган бўлиши керак. Шундан сўнг баённома расмийлаштириб унда қайд этилади ва баённомани уч киши имзолайди. Суриштирувчи, ҳимоячи ва гумондор. Баённомага ариза, ордер ва видеозапись қўшилади. Адвокатга протоколдан бир нусҳа берилади.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация