Фарғонада икки “валютафуруш” 11 минг долларни сотаётган вақтда қўлга олинди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Фарғона вилояти Қува туманида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланган шахсларга суд тегишли жазо тайинлади.

ЎзАнинг хабар беришича, Равшан Абдуллаев ва Нодир Ҳакимов олдиндан тил бириктириб, жуда кўп миқдордаги валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда “харидор”га ўтказмоқчи бўлди. Н.Ҳакимов махсус харидор Ш.Содиқова билан Қува туман тиббиёт бирлашмаси ёнида кўришади. “Мижоз”нинг олиб келган маблағини ўз бошқарувидаги автомашина юкхонасига жойлайди. Сўнг иккаласи биргаликда Р.Абдуллаевнинг хонадонига боради. У ерда 1 АҚШ долларини 7 минг 990 сўмдан баҳолаб, жами 15 минг АҚШ долларини харидорга ўтказишга келишади. Ш.Содиқовага 11 минг АҚШ долларини сотиб, қолган 4 минг АҚШ долларини танишлари орқали топиб бериш мақсадида телефон қилиб турган пайтда ДХХ вилоят бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир пайтда далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Хорижий валютани ноқонуний олди-сотди қилган Р.Абдуллаев ва Н.Ҳакимовга жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан тегишли жазо тайинланиб, ашёвий далил сифатида олинган пуллар давлат фойдасига мусодара қилинди.

2018-09-25 18:07:19  |  2047 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация