Чекловлар кучга кирди. Палата мурожаатномасига ҳозирча жавоб йўқ



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Бугун соат 6:00 дан бошлаб автотранспорт воситаларининг махсус стикер (рухсатнома)сиз ҳаракатланиши тақиқланди

Адвокатлар палатаси Коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси раиси Абдулла Арипов ҳамда Адлия вазири Русланбек Давлетовларга мурожаат қилиб, Махсус комиссия қарорига профессионал бурчини бажараётган адвокатларга автотранспорт воситасида махсус стикерсиз, фақат адвокатлик гувоҳномасини кўрсатган ҳолда, тўсқинликсиз ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи ўзгартиш киритишни сўрагани ҳақида хабар берган эдик.

Кечадан бери кўплаб адвокатлар ижтимоий тармоқлар ва телефон орқали биз билан боғланиб, ушбу мурожаатноманинг натижасини сўрашди.

Шунга кўра, қизиқиб кўрганимизда, Mахсус комиссия қошидаги штаб ходимлари транспорт воситаларидан фойдаланишни чеклаш тўғрисидаги тартиб Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилганлигини маълум қилишди. Аммо Палата ҳозирча расмий жавоб oлмаган. Янгилик бўлиши билан албатта хабар берамиз.

Эслатиб ўтамиз, махсус стикер (рухсатнома)сиз ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари 30 март соат 6:00 дан бошлаб маъмурий жавобгарликка тортилмоқда.

***

Адвокатларнинг ижтимоий тармоқлардаги муносабатидан ушбу масаланинг қанчалик долзарблигини англаш қийин эмас.

Ойбек Раҳимов

“Ўз вақтида йўлланган асосли ва адолатли мурожаат. Комиссия буни тўғри баҳолайди ва ҳисобга олади, деган умиддаман. Бу адвокатларга қандайдир устунлик учун эмас, балки хизмат тақазоси ва фавқулодда зарурат сифатида лозимлигини масъул шахслар тушунишлари керак”.

Адвокат Б.М.

Жуда ўринли масала кўтарилипти. Агар ижобий натижага эришилса, адвокатлар учун, улардан ҳам олдин — юридик ёрдамга муҳтож шахслар учун анча енгиллик бўларди.

Шуҳрат Аҳмедов

“Жуда тўғри ва ўз вақтида берилган мурожаат. Фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш, ҳатто вақтинча чеклаш ҳам Конституцияга мувофиқ бўлиши шарт, зеро Бош қонунимизда фуқароларга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ҳукумат яна бир жиҳатни эътиборга олсин: фавқулодда ҳолатларда бизнинг кучишлатар органлар фуқароларнинг ҳуқуқларини бузишга тезда ўрганиб қолишади ва ФҲ бекор қилинганидан кейин ҳам инерцион тарзда ўзбошимчаликни давом эттиришади. Шундай экан, адвокатларнинг эркин ҳаракатланиши ҳукуматга вазиятни назорат қилишда ёрдам беради. “Қонунларга амал қилинишини прокуратура ўзи эплайди”, деган баҳоналарни қабул қилмаймиз”.

Алишер Зайнутдинов

Адвокатларга ё хизмат гувоҳномаси билан эркин ҳаракатланишига рухсат бериш, ёки стикер билан таъминлаш керак. Ахир судларда иш тўхтаб қолгани йўқ, шунингдек тергов, суриштирув ва тезкор-қидирув ишлари ҳам давом этяпти”.

2020-03-30 21:24:37  |  2640 |   0  | 

4 изоҳлар

Апрел 01, 2020  23:19

1. Адвокат Гулямов Бахтиер

Ударов керак эмас.касбдаги адвокатлар, уйда утирсин бир.оз дам олишади

Март 31, 2020  06:53

2.Адвокат Мелибоев Олимжон

Фаргона шахрида жойлашган фукаролик судига маьлум фукаролик иши билан танишиш учун боришимиз керак. 1 инстанция 10.03.2020 куни карор кабул килган. Низо предмети хам чакана эмас 2.5 млрд сумдан ортикка бахоланган кучмас мулк. Суд карорига шикоят бериш учун иш билан танишиш керак. Дастлабки хулосаларимизга кура суд жараёнида мижозимизнинг манфаатлари хисобга олинмаган ва ушбу суд карори узгартирилиши лозим. Лекин бугун охирги кун, бугундан суд карори кучга киради. Барча аукцион харакатлари электрон ташкил этилишини инобатга олсак мулк сотилиб кетиши деярли 100 фоиз аник. Бу вазиятда балким уз вактида иш билан танишиб шикоят килсам карор узгариши мумкин. Ким жавоб беради ушбу холатга

Март 31, 2020  00:31

3.Жахонгир Кобилов

Фарки йук, кандай бахона кейин келтиришади, лекин фукаро бир маротаба адвокат ердамисиз колса, бу холат кейин одатга айланади

Март 30, 2020  21:38

4.Ойбек Рахимов

Мени терговга химоямдаги шахс билан тергов харакатлари утказиш учун вилоят дххб га чакиришмокда, масофа ун беш км, терговчи маьсулиятни зиммасига олмокчи эмас, пиёда харакатланишга кийналаман, нима килиш керак... Хукуматнинг талабини тугри тушуниш керак, лекин зарурмандларни муаммосини хам хал этиш зарур деб хисоблайман... Булмаса карантин сабабли терговни тухтатиш керак, яьни карантин мухимрокми ёки кандайдир ун беш кишига оид жиноят иши такдирими, балки иккаласини баравар муаммосини ечиш керакдир...



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация