Ихтиёрий бепул юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар малака даражаларини олишда имтиёзга эга бўлиши мумкин



 
  Расм манбаси : Freepik

“Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистонда “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Мазкур ҳужжат бепул юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этиш 2019 йилги Давлат дастури ва “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармонида назарда тутилган эди.

Ҳужжатда бепул юридик ёрдам ва унинг турлари таърифи келтирилган. Хусусан:

бепул юридик ёрдам – давлат томонидан кафолатланадиган ва жисмоний шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган, қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартлар асосида бепул кўрсатиладиган юридик ёрдам;

бирламчи бепул юридик ёрдам – ҳуқуқий маслаҳатлар ва ҳуқуқий ахборот, жумладан ҳуқуқий масалалар юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар, ҳуқуқ ва эркинликлар, уларни амалга ошириш ва улар бузилган тақдирда тиклаш тартиби ҳақида маълумот бериш тарзида бепул кўрсатиладиган юридик ёрдам;

иккиламчи бепул юридик ёрдам – ушбу Қонунда кўрсатилган ҳолларда ва асосларда жисмоний шахсларга фуқаролик, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича кўрсатиладиган, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган юридик ёрдам;

бепул ихтиёрий юридик ёрдам (pro bono) – аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига фуқаролик, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича муҳтож шахсларга бепул ва ихтиёрийлик асосида қонунчиликка зид бўлмаган тартибда ва турларда кўрсатиладиган малакали юридик ёрдам.

Лойиҳа билан бепул юридик ёрдам соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш Вазирлар Маҳкамасига юклатилмоқда. Иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатишни бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органи – Бепул юридик ёрдам маркази ташкил этилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига:

Марказ билан биргаликда иккиламчи юридик ёрдам сифатини баҳолаш мезонларини белгилашда иштирок этиш;

иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар фаолиятини мониторинг қилишда қатнашиш;

иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш сифати бўйича стандартларни тасдиқлаш;

иккиламчи бепул малакали юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар томонидан касб этикаси қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ваколатлари берилиши кўзда тутилган.

Бепул ихтиёрий юридик ёрдам (pro bono) кўрсатганлик адвокатларнинг рейтингини тузиш мақсадида улар фаолиятини баҳолашда, адвокатларга малака даражалари берилишида ва адвокатлар касбий малакасини оширишни ташкил этишда инобатга олиниши мумкин.

Бепул юридик ёрдамнинг энг муҳим тури – иккиламчи бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқи аҳолининг ижтимоий муҳтож тоифаларига (тоифалар рўйхати ҳужжатда келтирилган) тақдим этилади ва давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Иккиламчи бепул юридик фуқаролик ишларида: ёрдам иш ҳақини ундириб олиш; алиментлар ундириш; фуқароларни бинога киритиш ва кўчириш; меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш; ноқонуний ҳукм этиш, жиноий жавобгарликка тортиш, маъмурий жазо бериш туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш; жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан кўрсатилади.

Маъмурий ишлар бўйича иккиламчи бепул юридик ёрдам – қамоқ шаклидаги маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича кўрсатилади.

Жиноят ишлари бўйича иккиламчи бепул юридик ёрдам судгача бўлган иш юритуви босқичида ва  жиноят ишлари бўйича судларда кўрсатилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 19 июлга қадар давом этади. Адвокатларни ҳужжат муҳокамасида фаол иштирок этишга чақирамиз.

2019-07-08 19:18:00  |  4436 |   0  | 

17 изоҳлар

Август 13, 2024  13:57

1.M

Assalomu alekum. Men mamuriy javobgarlik 184⁴modda boyicha aybdor deb topilib menga 10 foiz barobarida 3400000 som jarima solindi. Men bu pulni tolashga imkonim ham sharoitim xam yoq deb kasasiya shikoyati yozdim. Lekin sudya 3mil 400ming eng kam jarima bundan kamaytirolmimiz deb kasasiyamga rad javobini berdi shu togrimi.

Август 12, 2024  23:00

2.Шохиста

Мани углим 1999йилдан тугилган кушнимни кизи турмушга чикан1ярим яшар кизи бор эри россияда хозир кунда мани углимга осилб олди хато битта квартирада яшаяпти углим уйланмаган ман нима килсам булади шу хотинга конун буйича унга чора курса буладими

Июль 09, 2024  10:09

3.Bekzod

Uy joy oldi sotdisida sotib olinayotgan uy joy egalarini propiskadan chiqarishda agar ular Rossiyada boʻlsa qanday yoʻl bilan chiqariladi

Феврал 03, 2023  11:13

4.Ишалиева искандар

Мен Заводта иш жараёнимда аёғимга лис букадиган станок тортип кеткен мени 3иилга 2 гурих награнлигига чиқарди қаитип ишга туштим менга оилигимнан 35 фоизини утқазип туради оиилигим изделни 3000000 5000000 ча оилигининг 35 фоизидеб 575000утади Шу тоғрими кимга миражат қилсак булади

Декабрь 01, 2022  19:29

5.Тухтаев мумин

Ассалому алейкум. Мен ишловчи 2-гурух ногирониман 2021йдан хозиргача падаход налог сакланган. Кимга мурожаат килсам булади

Октябрь 04, 2022  08:15

6.Qahramon

Meni savolim xotinim alimentha bergan u hamshira bulib ishlaydi men aliment tolashim kerakmi yoki kamroq tolaymanmi

Август 31, 2022  10:08

7.N.S

O'rta maktabda 2015-yildan beri o'qituvchi bolib ishlayman,2021 yil 1-fevralda dekretga chiqgandim,uwa paytda 1-sinfdan 9-singacha 10 soat tarbiya fanidan darsim boredi.2017 yil iyun oyida 2-malaka toifasini olganman Bola parvarishi ta'tilida bulgan davrimda meni urnimga kelgan o'qituvchi 1-malaka toifasini olgan , shu yil sentyabrda ishga chiqish haqida ariza berib , dars soatlarimni tiklab beriwni rahbariyatdan suraganimda ,jami yuqori sinflarda 14 soat dars borligini , shundan 10 soati 1-toifaliga qolgani menga berilishini aytdi, bundan tawqari boshlangich sinflardagi tarbiya fanini faqat bowlangich o'qituvchilar utiwga haqli ekanini aytiwdi , bunda 32.71-sonli qarorni asos qilib kursatiwdi,qarorni uqib chiqdim lekin boshlangichlar tugrisida hech qanday fikr unda yozilmagan. 15-bandida dars taqsimoti ustovor ketma ketlik asosida taqsimlanishi kursatilgan. Savolim, 1. qay tartibda oldingi dars soatlarimni tiklab olishim m.n? 2.Rahbariyat tomonidan menga nisbatan qilingan beetiborligi va shart-sharoit yaratib bermaganligi u.n qonunchilikda javobgarlik bormi

Август 12, 2022  08:44

8.Sabrina

Erim Aqsh davlatiga ketdi . Alyument Bermayapti kimga murojat qilishim mumkin Aqsh davlatidan Uzbekistonga alument bera oladimi



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация