Қарши институти декани порахўрликда айбланмоқда



 
  Расм манбаси : Ma'rifat

Муҳандислик иқтисодиёт институти декани икки талабадан 400 доллар пора олаётганида ушлангани маълум қилинди

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети декани Х.А ни қўлга олди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг хабар қилишича, 19 апрель куни декан 4-курс талабалари О.А. ва Қ.М.ни институт талабаси сафидан чиқариш билан қўрқитиб, уларнинг ҳар биридан 200 АҚШ доллари талаб қилиб, жами 400 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019-04-22 21:09:50  |  351 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация