Консерватория қошидаги лицей раҳбарлари коррупцион жиноятлари учун қамалди



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Директор ва унинг ўринбосари 15 иқтидорли болани атай йиқитиб, бу ўринларни сотган

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги иқтидорли болалар академик лицейи раҳбарияти порахўрлик ва мансаб сохтакорлигида айбланиб, бир неча йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси 18 апрель сонида хабар берган.

Маълум қилинишича, лицей директори А. Ю. ҳамда унинг ўринбосари А. М. 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида 15 нафар иқтидорли болани атайлаб йиқитган, кейин эса “бўшаган” ўринларни сотишган.

Масалан, 56 балл йиғиб ўқишга кира олмаган қашқадарёлик абитуриентнинг онасидан 2000 доллар, шунингдек, тандир гўшт, коньяк ва вино талаб қилишган. Лицей раҳбарияти талаб қилган пул ва нарсаларни пора тариқасида олаётганда ушланган. Лицей раҳбарлари фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар ҳам содир этгани аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди лицей директорини 6 йилга, унинг ўринбосарини 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

2019-04-19 20:15:35  |  2248 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация