Пенсия таъминоти тизимида нималар ўзгарди?



 
  Расм манбаси : Asr.uz

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ вақтинчалик прописканинг ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши билан вақтинчалик прописканинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш вақтинчалик прописканинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.

Шунингдек, эндиликда Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашадилар.

Меҳнат дафтарчасидаги суд тартибида сохталаштирилган деб топилган ёзувлар меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврига киритилмайди.

Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиги туфайли Ўзбекистонга келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига пенсия тўловини тиклаш учун мурожаат этиши мумкин.

Эндиликда, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи фуқаро Пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробари миқдорида суғурта бадаллари тўлаган тақдирда унинг чет элда ишлаган вақтига иш стажи ҳисобланиши белгиланди (илгари иш стажи ҳисобланиши учун ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда бадал тўлаши лозим эди).

2018-09-27 17:44:29  |  2099 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация