Санаторий-курортларга бепул йўлланма кимларга берилади?



 
  Расм манбаси : evroport.ru

Қонунчиликда бепул санаторий-курорт йўлланмалари тақдим этиладиган ногиронлар ва кексалар тоифалари белгиланган. “Ҳуқуқий ахборот” канали шу ҳақда эслатма берди.

Булар қуйидагилар:

уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);

республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;

I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

ёлғиз кексалар;

пенсионерлар.

Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар бандликка кўмаклашиш марказларига топширилиши лозим:

ариза;

паспорт нусхаси;

юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);

тиббий хулоса.

Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича:

ҳар йили (навбат асосида):

уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;

республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга;

ёлғиз кексаларга;

икки йилда бир маротаба (навбат асосида):

уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);

I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;

санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба — пенсионерларга.

Йўлланмалар ўн икки кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

2019-04-09 22:32:17  |  3177 |   0  | 

1 изоҳлар

Октябрь 30, 2021  05:18

1.Саидагзам

Чтобы получить путевки Приравненные лица к участникам войны должен быть пенсионером или нет ?



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация